Халқаро амнистия ташкилоти Арабистонга қурол-яроқ сотилишини қоралади
Ғарб мамлакатларининг хусусан Американинг Саудия арабистонига ва унинг Яман урушидаги иттифоқчиларига қурол-яроқ сотишларини кескин қоралади
Халқаро амнистия ташкилоти ғарб мамлакатларининг хусусан Американинг Саудия арабистонига ва унинг Яман урушидаги иттифоқчиларига қурол-яроқ сотишларини кескин қоралади.
Ройтерз ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, ушбу инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти Арабистон ва ушбу мамлакатнинг иттифоқчиларини Яманда уч йилдан бери давом этиб келаётган ички урушларда эҳтимолий жанг жиноятларини содир этишда айблади.
Халқаро амнистия ташкилотининг Ўрта Шарқни ўрганиш бўлимига кўра, кўплаб гувоҳлар шуни кўрсатмоқдаки, Арабистон раҳбарлигидаги коалицияга масъулиятсизлик билан қурол сотиш Яманнинг мазлум халқига катта талафотлар етказмоқда.
Шунингдек, Халқаро амнистия ташкилотининг қайд этишича, ушбу келишув Америка, Британия ва европанинг бошқа мамлакатлари томонидан миллардлаб доллар маблағлари эвазига Саудия бошчилигидаги коалицияга қурол сотишлари, қурол сотиш бўйича халқаро битимларни менсимаслик ҳисобланади.