Ҳарбий блокларга қўшилмаслик ҳаракати Сионистик режимнинг ҳаракатларини қоралашди
Ҳарбий блокларга қўшилмаслик ҳаракатининг ташқи ишлар вазирлари ушбу баёнотда Сионистик режим ҳарбийларининг Ғазо секторидаги жиноятларини қоралаб Сионистик режим томонидан содир этилаётган жиноятларнинг тезроқ тугатилишини
Бакуда Ҳарбий блокларга қўшилмаслик ҳаракатининг ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида қабул қилинган якуний баёнотда Сионистик режимнинг Фаластин халқига қарата амалга ошираётган кескин чораларини қоралади.
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ҳарбий блокларга қўшилмаслик ҳаракатининг ташқи ишлар вазирлари ушбу баёнотда Сионистик режим ҳарбийларининг Ғазо секторидаги жиноятларини қоралаб Сионистик режим томонидан содир этилаётган жиноятларнинг тезроқ тугатилишини ва инсон ҳуқуқларининг поймол этилишига барҳам берилишини исташди.
Шунингдек, ушбу баёнотда Сионистик режимнинг Фаластин халқига қарши душманона ҳаракатлари жумладан сионистлар яшайдиган шаҳарчалар қурилишининг кенгайиши ва фаластинлик ноҳарбий бўлган тинч аҳолининг уйларни бузиб ташлаш, мол-мулкини тортиб олиш ва уларни қамоққа ташлаш каби ҳаракатлари қораланди.