Афғонистондаги АҚШнинг энг буюк ҳарбий базаси яқинида портлаш юз берди
(last modified Thu, 12 Apr 2018 12:44:15 GMT )
апрел 12, 2018 17:44 Asia/Tashkent
  • портлаш юз берди
    портлаш юз берди

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳри шимолидаги Парвон вилоятида жойлашган АҚШнинг энг буюк ҳарбий базаси эшиги олдида хорижлик ҳарбий кучларнинг ёқилғи танкери портлади.

Кобул шаҳридан Эрон телерадиокомпаниясининг бугунги хабарига кўра,  хорижий мамлакталар ҳарбийларига тегишли ушбу ёқилғи танкери Парвон вилоятидаги Багром номли АҚШ ҳарбий базасининг кириш дарвозаси олдида портлади. Портлаш сабаблари ўрганилмоқда.

Айрим манбалар  жумладан Россиянинг Спутник сайти  ушбу танкерида юз берган портлаш сабабини унда қўийлган минани портлагани деб эълон қилишмоқда.

Афғон ва хорижий ҳарбий кучлари  бу портлаш тафсилотлари борасида хабар тарқатишмаган.

Афғонистонинг айрим манбалари портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлгани ва 3 нафарни яралаганини эълон қилишган.