Пекинда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши ўтказилади
Ушбу йиғилишда минтақа масалалари, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг ташкил этиш мақсади, аъзо давлатлар етакчилари учрашувини ўтказиш каби масалалар кун тартибидан жой олган
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши эртага Пекин шаҳрида ўтказилади.
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Хитой ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби бугунги чиқишида шундай айтдики, ушбу йиғилишда минтақа масалалари, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг ташкил этиш мақсади, аъзо давлатлар етакчилари учрашувини ўтказиш каби масалалар кун тартибидан жой олган.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти халқаро ташкилот бўлиб, 2001 йилнинг 15 июн кунида Хитойнинг Шанхай провинциясида Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон томонидан таъсис этилган.
Ушбу ташкилотнинг асосий азоларидан ташқари, 2004 йилда Мўғилистон аъзо бўлган бўлса, Эрон, Покистон ва Афғонистон эса 2012 йилда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг кузатувчи аъзоси сифатида ушбу ташкилотга қўшилди.