Антониу Гутерриш: Сурия бўҳрони ҳарбий йўл билан ҳал этиб бўлмайди
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш чоршанба куни Брюсселда Сурия бўйича ўтказилган йиғилишда шундай айтдики, Сурия бўҳронини ҳарбий йўл билан ҳал этиб бўлмайди ва Сурия парчаланиб кетмаслиги керак.
Бирлашган миллатлар ташкилоти бош котиби Сурияда бирлик ва барқарорликни зарурий деб атади.
Аш-Шарқул Авсат рўзномасининг хабар қилишича, БМТ бош котиби Антониу Гутерриш чоршанба куни Брюсселда Сурия бўйича ўтказилган йиғилишда шундай айтдики, Сурия бўҳронини ҳарбий йўл билан ҳал этиб бўлмайди ва Сурия парчаланиб кетмаслиги керак.
БМТ бош котибига кўра, 13 миллиондан кўпроқ сурияликлар оғир шароитларда кун кечиришмоқда ва 6,5 миллион сурияликлар мамлакатни ташлаб чиқиб кетишган.
Антониу Гутеришнинг айтишича, Сурияга қаратилган молиявий ёрдамларни қайтадан бошлаш керак. Ваҳоланки, ҳозиргача Сурия эҳтиёжларига лозим бўлган маблағнинг 27 фоизигина БМТга тақдим этилган холос.
Шунигдек, БМТ бош котиби Сурия бўҳронини сиёсий йўллар билан ҳал этилишини ва суриялик қочқинларнинг ўз юртларига қайтишларини истади.