Майк Помпео АҚШнинг янги ТИВ раҳбари бўлди
(last modified Fri, 27 Apr 2018 12:52:23 GMT )
апрел 27, 2018 17:52 Asia/Tashkent
  • Майк Помпео
    Майк Помпео

АҚШ президенти бу мамлакат ТИВ раҳбарлиги учун таклиф қилган номзод -Майк Помпео бу мамлакат ТИВ раҳбари лавозимига тайинланди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра,  март ойининг 13 чисида  АҚШ президенти Дональд Трамп  Африка мамлакатларига сафар қилган ўз ташқи ишлар вазири  Рекс Тиллерсонни ишдан олиб  АҚШ ТИВ раҳбарлиги учун бу мамлакат Марказий разветка хизмати раиси Майк Помпеони таклиф қилганди.

АҚШ сенати ҳам кеча  Майк Помпеони бу мамлакат ТИВ раҳбарлигига тайинланганини тасдиқлади.

АҚШ сенати йиғилишда  57 нафар намоянда Помпеони қўллаб қувватлаб, 42 нафари ҳам унга қарши овоз беришди.

Помпео ўта кам овоз билан мамлакат ТМВ раҳбарлигига тайинланган АҚШнинг илк ташқи ишлар вазири ҳисобланади.

Ёрлиқ