Шимолий Корея ядро полигонини оммавий тарзда ёпади
апрел 29, 2018 11:44 Asia/Tashkent
Шимолий Корея ҳукумати Пхунгеридаги ядровий полигонини май ойида ёпади, унинг демонтаж қилиниши жараёни ошкора равишда ўтказилади.
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Корея президенти Му Чжэ Ин билан ўтказилган саммитда Пхунгеридаги ядро полигонини май ойида журналистлар иштирокида ёпиш ниятида эканлигини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«КХДР май ойида ядро объектининг ёпилиш маросимини ўтказади. Халқаро ҳамжамият учун шаффофликни таъминлаш мақсадида КХДРга эксперт ва журналистлар таклиф этилади», — дейилади хабарда.