Пашинян номзодини учта партия қўллаб-қувватлашга қарор қилди
(last modified Sun, 29 Apr 2018 06:49:08 GMT )
апрел 29, 2018 11:49 Asia/Tashkent
  • Пашинян номзодини учта партия қўллаб-қувватлашга қарор қилди
    Пашинян номзодини учта партия қўллаб-қувватлашга қарор қилди

Арманистоннинг “Елк” ва “Гуллаётган Арманистон” партиялари ортидан “Дашнакцутюн” партияси мухолифатчи Никол Пашинян номзодини мамлакат бош вазири лавозимига илгари суришни қўллаб-қувватлади. Ҳукмрон партия ўз номзодини таклиф қилишдан бош тортган.   

Парламентда 105 та ўриндан 7 та ўринга эга “Дашнакцутюн” ва 31 та ўринга эга “Гуллаётган Арманистон” партиялари бош вазир лавозимига овоз беришда Пашинянга овоз беришга қарор қилди.  

Пашинян номзоди бош вазир сайловларига “Елк” фракцияси томонидан илгари сурилди. “Елк” парламентда 9 та ўринга эга. Шу тариқа, мухолифатдан 47 та (7+31+9) овоз  бор, бош вазир этиб сайлаш учун 53 та овоз лозим.  

Пашинян етмаётган овозларни олишга муваффақ бўлишини айтган. Агар Пашинян бош вазир лавозимига тасдиқланмаса, унда мухолифатчилар “жавоб қадами кўришади”.