Хитой ташқи ишлар вазири Пхеньянда шимолий кореялик ҳамкасби билан учрашди
Агентлик томонидан қайд этилишича, икки кунлик ташриф давомида Ван И КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан ҳам учрашиши мумкин. ХХР ташқи ишлар вазирлиги мазкур маълумотга изоҳ бермаган.
Хитой ТИВ раҳбари Ван И Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Ли Ен Хо билан учрашди. Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлиги хабар қилмоқда.
Вазирлар икки томонлама муносабатлар ва Корея ярим оролига алоқадор бўлган бошқа масалаларни муҳокама қилди.
Таъкидланишича, учрашув «дўстона ва самимий муҳитда» ўтган. Шимолий Корея агентлиги бу борада бошқа тафсилотларни келтирмади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой ташқи ишлар вазири Ван И КХДРга ташриф билан бориши, бу Шимолий Корея ва Қўшма Штатлар ўртасидаги саммит арафасида юз бериши хабар қилинганди.