Шимолий Корея тўлиқ ядросизланишга тайёрлигини билдирди
(last modified Thu, 03 May 2018 06:02:44 GMT )
май 03, 2018 11:02 Asia/Tashkent
  • Шимолий Корея тўлиқ ядросизланишга тайёрлигини билдирди
    Шимолий Корея тўлиқ ядросизланишга тайёрлигини билдирди

КХДР мамлакат етакчиси Ким Чен Ин ва АҚШ президенти Дональд Трамп иштирокидаги саммит арафасида АҚШ томонидан илгари суриладиган шартларга мувофиқ тўлиқ ядросизланишга тайёрлигини билдирди, деб ёзади «ТАСС». 

Asahi Shimbun газетаси дипломатик манбаларига таяниб маълум қилишича, ушбу ниятини Пхеньян Вашингтон маъмурияти вакиллари билан маслаҳатлашувлар чоғида айтиб ўтган. Хусусан таъкидланишича, апрель охирида Пхеньянда шу мақсадда Марказий разведка бошқармаси ходимлари ва атом энергетикаси соҳасидаги экспертлар гуруҳи бўлган.

Бундан ташқари, Пхеньян ўз ядро қурол-яроғларини текширишда, шунингдек, қитъалараро баллистик ракеталардан қутулишда ҳамкорлик қилишга шайлигини билдирган.

Токио, Вашингтон ва Сеулдагилар Пхеньянда 12 тадан ортиқ ядро ўқлари бор деб ҳисоблайди.

АҚШ КХДРдан тўлиқ назорат қилинадиган ва ортга қайтариб бўлмайдиган ядросизланишни амалга оширишни талаб қилмоқда. Мамлакат ушбу масала борасида Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) билан дастлабки муҳокамага киришди.

Ёрлиқ