Кимнинг даромади кӯп?
https://parstoday.ir/uz/news/world-i33136-Кимнинг_даромади_кӯп
Россия ТИВ «Ал-Қоида» ва «Ислом давлати» даромадлари ҳақида маълумот берди
(last modified 2018-08-22T17:55:01+00:00 )
май 05, 2018 11:12 Asia/Tashkent
  • Кимнинг даромади кӯп?

Россия ТИВ «Ал-Қоида» ва «Ислом давлати» даромадлари ҳақида маълумот берди

«Ал-Қоида» террорчилик ташкилотининг даромадлари «Ислом давлати» уюшмасининг даромадларидан 10-20 баробар ортиқ ва ойига тахминан 40 миллион долларни ташкил қилади, деб таъкидлади журналистларга пайшанба куни Россия ТИВнинг янги чақириқлар ва таҳдидлар масалалари бўйича департамент раҳбари ўринбосари Дмитрий Феоктистов. РИА Новости хабари асосида.

«»Ислом давлати» жангариларининг водородларни сотишига тўсиқ қўйилгач, бунга албатта, биринчи навбатда, Россия Ҳарбий космик кучлари олиб борган фаолият туфайли эришилди, ушбу террорчилик уюшмасининг молиялаштириш каналлари «бўғиб» қўйилди.

Шу боис, ҳозирда «ИД» даромадлари ойига тахминан 3 миллион долларни ташкил қилмоқда. Бутун дунё бўйича ёйиб ташланган «Ал-Қоида» ячейкаларининг умумий даромади эса 20-40 миллион долларни ташкил қилади», — деди Феоктистов.