Сионистик режими Хавфсизлик кенгашга аъзо бўлишдан воз кечди
(last modified Mon, 07 May 2018 06:35:45 GMT )
май 07, 2018 11:35 Asia/Tashkent

Ўтган жума куни БМТ Хавфсизлик кенгашида доимий бўлмаган аъзоси мақомини олиш учун иккита европалик мамлакатлар билан рақобатидан воз кечган сионистик режими илгаригидек Ғазо халқига қарши жиноятлар содир этишга давом бермоқда.

Ўтган шанба куни Ғазо секторида портлаш юз берди ва   унинг натижасида  Ҳамас ҳаракати ҳарбий бўлинмаси Изуддин Қассом гвардиялари 6 нафар кучлари шаҳид бўлди.

"Изуддин Қассом" гвардиялари  ҳужумлар сионстик режими томонидан ташкил этилганини эълон қилдилар.

Шу ҳолда, якшанба куни  сионистик режими ҳарбийлари Ғазо сектори шимолида Ҳамас ҳаракати позицияларини ракета билан нишонга олди.

Қуддусни ишғол этган сионистик режимини ишғол этилган сарзаминлар хусусан Ғазо секторига қарши ҳужумлари ва содир этаётган жиноятлари  барчадан аввал  нега БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси мақомини олиш учун  Германия ва Белгия билан рақобат қилишдан воз кечганлигини яққол кўрсатмоқда.

Бу режим шунингдек, фаластинликларга қарши содир этаётган жиноятлари туфайли,  БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси мақомини касб этиш учун Германия ва Белгия билан рақобат этишда ғалаба қозона олмаслигига ишонганди.

Шу ҳолда, БМТдаги огоҳ манбаларга таяниб Ройтерз ахборот агентлиги ўтган жума куни, сионистик режими БМТдаги доимий бўлмаган аъзоси мақомини касб этиш шансига эга бўлмагани сабаб Германия ва Белгия билан рақобат қилишдан воз кечди деб эълон қилди.

Бундан ташқари, Исроил режими бунга ўхшаган ҳатти ҳаракатлари хусусан, БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясини кўрмаганга олиши билан  БМТнинг муҳим ва асосий сутуни бўлган бу ташкилотга аъзо бўлишга яроқли эмаслигини кўрсатиб берди.

 Энг ёрқин мисоли ҳам сионистик режими томонидан  БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2334 чи резолюциясини кўрмаганга олинишидир.

 Бу резлюция 2016 чи йилнинг декабирда Исроил режими томонидан Фаластин сарзаминида шаҳарчалар қурилишини кескин қоралаш мақсадида чиқарилганди.

 Аммо бу режим мазкур резолюцияга нафақат таважжуҳ қилмади, балки  ушбу резолюцияни қабул этилганидан сўнг ҳам  АҚШ ҳимоятлари соясида шаҳарчалар қуришга давом берди.

Фаластин ташқи ишлар вазири Риёз Алмоликий,  ҳардоим Халқаро резолюциялари ва инсоний принсипларини  паймол этаёган сионистик режими БМТ Хавфсизлик кенгашига аъзо бўлишга яроқли бўлмаганини исботлаб берган деган ақидага эгадир.

Энг муими  шудирки,  сионистик режими кўп таблиғотлари билан,  Германия ва Белгия билан дўстона алоқалари туфайли БМТ хавфсизлик кенгашга аъзо бўлишдан воз кечганлигига ишора қилишга уринмоқда.

Бу иддаолар аслида асоссиз ва ёлғондир, чунки бу режим икки йил олдиндан бошлаб,  БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси мақомини касб этиш учун бор куч қудрати билан ҳаракат қилиб келмоқда.

 Ушбу саъй ҳаракатлар эса сионистик режимини  ўтган 7 йил ичида,  Хавфсизлик  кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси мақомини олиш учун  биринчи уриниши эди.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси мақомидан воз кечгани сионистик режими учун қаттиқ мағлубият бўлиб Фаластин халқи учун катта ғалаба ҳисобланади, чунки Фаластин давлати ўтган бир йил мобайнида,  сионистик режимининг БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси мақомини олмаслиги учун кўп саъй-ҳаракат қилди. Бу саъй ҳаракатлар  сионисти режимни бу мақомдан воз кечишига сабаб бўлди.

    

Ёрлиқ