Москва давлати АҚШнинг янги санкцияларига аксиламал кўрсатди
(last modified Sat, 12 May 2018 07:37:54 GMT )
май 12, 2018 12:37 Asia/Tashkent

Россия ТИВ -и АҚШнинг янги санкцияларига аксиламал кўрсатиб чиқарган баёнотида, Вашингтон давлати Россияга қарши янги санкцияларини қўллаши билан 14 апрель куни Сурияга берган ракета ҳужумидаги мувафаққиятсизликларини ёпишга уринмоқда деб эълон қилди.

АҚШ давлати чоршанба куни Россияга қарши душманона сиёсатлари давомида Москва давлатини  оммавий қирғин қуролларини кенгайтирмаслик тўғрисидаги АҚШ қонунларини  оёқ ости этишда айблаб,  бу мамлакатнинг ҳарбий бўлинмалари, компаниялари ва айрим марказларига нисбатан санкциялар жорий этди.

АҚШ давлатини ҳар қандай баҳоналар билан Россияга қарши босимлар ва санкцияларни кучайтириш пайида бўлгани яққол назарга ташланмоқда.

Бу маротаба АҚШ давлати  Россия давлати айрим мамлакатлар билан шартномалар тузиб  оммавий қирғин қуролларни  кенгайтиришни олдини олиш тўғрисидаги  АҚШ миллий қонунуни паймол этмоқда деб баҳона келтирмоқда.

Шу ҳол билан бирга  Москва давлати қарашидан  АҚШ давлати  Россия томонидан  Суриянинг ҳаво ҳужумларига зид радар системасини кучайтирилиши ҳамда,  14- чи апрель куни Вашингтон армиясининг ракета ҳужумларига қарши кураши сабаб бундай санкцияларни жорий этган.

Россия давлати  эса Вашингтон давлати  иқтисодий - сиёсий босимлар ва санкциялари билан Москванинг ўз иттифоқчиларини қўллаб- қувватлаш, ҳамда ўз миллий манфаатларини ҳимоя этишга асосланган позициясини ўзгартира олмайдиганини таъкидламоқда.

Россия давлати бир неча маротаба АҚШ президенти Дональд Трапмнинг бошқа мамлакатларга қарши куч- қудрат, зўравонликлар ва  санкция абзалидан фойдаланаётганини кескин қоралаган.

Айни ҳолда Москва давлати  АҚШ томонидан бундай адодатсизларча абзалладан фойдаланиши  Москва давлатини таслим бўлиши ва  Вашингтон истак-хоҳишларини қабул -қилишига сабаб бўлмайди деган ақидага эгадир.

АҚШ ва Россия давлатларининг бундай совуқ муносабатларига эътибор бериб,  бу икки давлат ўртасидаги  кескинликлар ва қармақаршийликларни тобора ошиб бораётгани ва эндиликда  бундай совуқ алоқалар ҳатто сиёсий, иқтисодий,  дипломатик, савдо иқтисодий ва хавфсизлик соҳаларини ҳам қамраб олганини пайқаш мумкин.

Россиянинг сиёсий илмлар устози Сергей Рогов  ҳам бугунги кунда янги совуқ урушни АҚШ ва Россия ўртасида давом этаётганини таъкидламоқда.

Россияга нисбатан АҚШ томонидан қўланилган санкциялар  Вашингтон давлатининг  турли баҳоналар ва мавзўлар билан Москва давлатига қарши босимларни кучайтириш қарорга келганидан далолат  бермоқда.

 Қрим ярим оролини Россияга қўшилгани  ва Украина шарқидаги бўҳронларда Москва давлатининг дахолат қилиши, барчадан муҳимроғи Россия давлатини кибернетик воситалар билан АҚШ президентлик сайловларига кўрсатган таъсири  каби масалалар АҚШ давлатини 2014- чи йилдан бери Россияга нисбатан босимларини кучайтиришири омилларидан бўлган.

Россия ташқи ишлар вазири муовини Сергей Рябков ҳам Дональд Трамп презиентлик сайловларда берган ваъдаларини бутунлай аксича амал қилмоқда  ва унинг сиёсати Барак Абама сиёсатидан ҳам бер неча маротаба қаттиқроқ ва мураккаброқ бўлган деб хулоса қилмоқда.

 2016 чи йилдаги АҚШ президентлик сайловлари жараёнида Москванинг дахолати каби иддаолар  ва баҳоналар билан "Каца" қонуни чорчубасида Россияга нисбатан АҚШ давлатининг бирёқлама санкциялари ратификация қимлиниб, ижро этила бошланди. Бу чорчубада шунингдек Москва давлатига қарши босимлар янада кучайтирилган.

Россиянинг сиёсий таҳлилчиси Андрей Мухин ҳам  АҚШда Россияга қарши санкцияларни лойиҳалаштирилган шахслар катта  хатоликка йўл қўйишмоқда деган ақидага эгадир.

Бундан ташқари Россия армиясини Сурия ҳудудларида фаол бўлгани, Дамашқ давлати армиясини кучайтириш учун бу мамлакатга ҳарбий ёрдамлари, ҳамда Ғарб давлатлари ва сиоинстик режимининг ракета ҳужумларига қарши бу мамлакат ҳаво ҳужумларига зид радар системасини кучайтаргани,  Вашингтон давлатининг норозиликига сабаб бўлган. Бинобарин АҚШ давлати Россияга қарши санкцияларини кучайтириши билан ушбу жараёнини олдини олишни мақсад қилган.

Россияга қарши Вашингтон давлатининг барча санкция ва босимлари билан бир пайтда Москва давлати  АҚШнинг барча босимлари қаршисида нафақат тура олиб аксиламал кўрсатмоқда балки,  Вашингтонга ҳам босимлар ўтказиб, АҚШ санкциячларини фурсатга айлантиришмоқда.

Бундан ташқари факт -далиллар, Москва давлатини буюк мақсад ва лойиҳалари чорчубасида, Сурия арсасида ҳам Вашингтон истак -хоҳишларини кўрмаганга олиши ва ўз позициясидан воз кечмайдиганлигини яққол кўрсатмоқда.

 

Ёрлиқ