Франция давлати Парижда содир этилган терактга аксиламал кўрсатди
Париждаги террорчилик ҳужум ортидан Франция президенти ва бош вазири терроризмга қарши курашни янада кучайтириш ва ҳеч қачон бундай ҳужумларга эътиборсизлик кўрсатмаслигини таъкидладилар
Франс 24 телеканалининг хабар қилишича, кеча Парижда амалга оширилган террорчилик ҳужум ортидан Франция президенти Эммануэль Макрон Твиттер саҳифасида ёздики Франция давлати ҳеч қачон душманларга таслим бўлмайди.
Франция бош вазири Эдвар Филлип ҳам дедики, Париж яна бир бор террорчилик ҳужумга учради, аммо Франция давлати ҳер қандай террорчилик ҳужумларга қарши курашни кучайтириш қарорига келган .
Париж прокуратураси ҳам кеча бу шаҳарнинг Палас майдонида номаълум бир шахсни пичоқ билан ўткинчиларга ҳужум қилгани ва бу ҳужумда бир нафарни ҳалок бўлгани ва 4 кишини жароҳатланганини эълон қилди. Жароҳат олган шахслардан икки нафарининг аҳволи оғирлигича қолмоқда.
Ҳужум қилган шахс полиция томнидан отиб ўлдирилган. Аммо айрим хабарларга кўра ҳужумчи чеченистонлик бўлган.
Бу ҳужум учун масъулиятни ИШИД террорчи гуруҳи ўз зиммасига олди.