Путин янги ҳукумат тузилмаси ҳақидаги фармонни имзолади
https://parstoday.ir/uz/news/world-i33676-Путин_янги_ҳукумат_тузилмаси_ҳақидаги_фармонни_имзолади
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин янги ҳукуматнинг тузилмаси ҳақидаги фармонни имзолади, деб хабар бермоқда Спутник агентлиги
(last modified 2018-08-22T17:55:09+00:00 )
май 16, 2018 17:18 Asia/Tashkent
  • Путин янги ҳукумат тузилмаси ҳақидаги фармонни имзолади
    Путин янги ҳукумат тузилмаси ҳақидаги фармонни имзолади

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин янги ҳукуматнинг тузилмаси ҳақидаги фармонни имзолади, деб хабар бермоқда Спутник агентлиги

Ҳужжат лойиҳасини президентга Россия бош вазир Дмитрий Медведев Сочидаги учрашув чоғида тақдим этган эди.

Вазирлар Маҳкамаси раҳбари жиддий ўзгаришлар назарда тутилмаётганини таъкидлаб, амалдаги тузилма ўзининг лаёқатли эканлигини исботлаб бўлганини айтиб ўтди.

Таълим ва фан вазирлиги иккита алоҳида вазирликка бўлинади: Маориф вазирлиги ва Фан ва олий таълим вазирлигига. Биринчиси мактаблар ва ўрта махсус таълим билан шуғулланса, иккинчиси илмий муассасаларга оид масалалар ва умуман, мамлакатда илм-фанни ривожлантириш билан шуғулланади. Бундан ташқари, илмий ташкилотлар федерал агентлиги тугатилади;

Савдо ваколатхоналари Иқтисодий ривожланиш вазирлигидан саноат ва савдо вазирлигига ўтади. Бу саноат корхоналари ва хорижда технологик экспортларни қўллаб-қувватлаш масалаларига диққатни жамлашга хизмат қилади;

Россия Федерацияси Рақамли ривожланиш, алоқа ва оммавий коммуникациялар вазирлиги Рақамли ривожланиш вазирлигига айлантирилади. Бош вазирнинг фикрича, бу президентнинг майдаги мурожаатномаси ва янги фармонида қайд этилган рақамли кун тартибини амалга оширишга кўмаклашади;

Россия ёшлар ишлари бўйича федерал агентлиги ва Россия таълим ва фан соҳасида назоратни йўлга қўйиш хизмати Таълим ва фан вазирлигидан олиниб, ҳукуматга тўғридан-тўғри бўйсундирилади; Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — молия вазири лавозими пайдо бўлади;

Янги вазирлар маҳкамаси ўн нафар бош вазир ўринбосарлари, жумладан, ҳукумат раҳбарининг биринчи ўринбосаридан иборат бўлади.