Покистон муваққат бош вазири сайланди
(last modified Mon, 28 May 2018 13:28:52 GMT )
май 28, 2018 18:28 Asia/Tashkent
  • Покистон муваққат бош вазири сайланди
    Покистон муваққат бош вазири сайланди

Суд ҳокимиятининг собиқ раиси Носир Ал-Малик Покистон муваққат бош вазирини этиб сайланди. Покистон муваққат бош вазири, Муслим Лайк партияси томонидан номзод сифатида кўрсатилган эди.

Покистон муваққат бош вазири сайланди. Урду тилидаги Саҳар телеканали тарқатган хабарга кўра, Покистон парламентида мухолифат партияси намояндаси Хуршид Шоҳ мухбирлар олдидаги чиқишида Суд ҳокимиятининг собиқ раиси Носир Ал-Маликнинг Покистон муваққат бош вазирини этиб сайлангани ҳақида хабар берди. 

Покистон бош вазири Шоҳид Хоқон Аббосий ва мухолифат партияси намояндаси Хуршид Шоҳ беш марта ўтказилган натижасиз йиғилишдан кейин, ниҳоят бугун Исломобод шаҳрида ўтказилган олтинчи йиғилишларида вақтинчалик бош вазир сайлаш бўйича бир келишувга эришдилар. 

Покистон муваққат бош вазири, Муслим Лайк партияси томонидан номзод сифатида кўрсатилган эди. Покистонда сайловлар 25 июлда ўтказилиши режалаштирилган. 

Покистоннинг ҳозирги давлатининг фаолияти май ойининг охирида тугайди ва янги давлат ўз ишини июн ойининг дастлабки кунларида бошлайди.