Халқаро Қудс кунида дунёнинг турли минтақаларида кӯча намойишлари ӯтказилди
(last modified Fri, 08 Jun 2018 15:40:02 GMT )
июн 08, 2018 20:40 Asia/Tashkent
  • Халқаро Қудс кунида дунёнинг турли минтақаларида кӯча намойишлари ӯтказилди

Дунёнинг турли минтақаларида яшовчи халқлар Халқаро Қудс кунида кӯча намойишларига чиқиб, босқинчи сионистик режимга қарши курашда мазлум Фаластин халқи билан бирдамликларини намойиш этишди.

Россия пойтахти – Москва шаҳрининг жомеъ масжидлари ва уларнинг атрофидаги кӯчаларда  йиғилган минглаб мусулмонлар жабр-жафо чеккан Фаластин халқи билан якдил эканликларини изҳор этишди.

Баҳрайн аҳолиси ҳам Халқаро қудс кунида кӯчаларга чиқиб, Фаластинликларни қӯллаб-қувватлашларини эълон қилиб, Баҳрайн режимининг сионистик режим билан муносабатларини оддийлаштириш учун қилаётган сай-ҳаракатларини маҳкум қилишди. Баҳрайн қуролли кучлари тинч намойишчиларга қарши кӯз ёш оқизувчи газдан фойдаланди.

Бугун Халқаро Қудс кунига бағишланган кӯча намойишлари шунингдек Яман, Ироқ, Сурия, Танзания, Малайзия, Ҳиндистон, Покистон, Афғонистон, каби мамлакатларда ҳам барпо этилди.

Қӯлларида Сурия ва Фаластин байроқларини кӯтарган намойишчилар босқинчи сионистик режимнинг Фаластинда амалга ошираётган ғайриинсоний қилмишларини маҳкум қилишди. .