Афғонистон миллий бирлик давлати етакчилари ихтилофлар юзасидан келишувга эришди
Афғонистон миллий бирлик давлатининг ижроия ҳокимияти раиси ва президенти мавжуд ихтилофлар юзасидан бир келишувга эришгани
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз " Афғонистон миллий бирлик давлатининг ижроия ҳокимияти раиси ва президенти мавжуд ихтилофлар юзасидан бир келишувга эришгани" мавзуига бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Афғонистон миллий бирлик давлатининг ижроия ҳокимияти раиси Абдуллоҳ Абдуллоҳ ва президенти Ашраф Ғани айрим ихтилофли масалалар юзасидан бир келишувга келишди. Афғонистон миллий бирлик давлатининг етакчилари сайлов тизими, электрон паспортни тарқатиш ва мамлакат конституциясини ўзгартириш бўйича комиссия ташкил этиш хусусида келишиб олишди. Афғонистон миллий бирлик давлатининг ижроия ҳокимияти раисининг матбуот котиби Аҳмад Мийсам омавий ахборот воситаларига берган интервьюсида шундай айтдики, мазкур келишувнинг тафсилотлари кейинги ҳафтада расмий тарзда эълон қилинади. Абдуллоҳ Абдуллоҳ ва Ашраф Ғани бази бир масалалардаги келишмовчиликлар ҳақида бир келишувга келганлиги борасидаги хабарнинг нашр этилиши шуни кўрсатмоқдаки, Афғонистон миллий бирлик давлати етакчиларининг маслаҳатлашувлари натижасиз тугаши ҳақида билдирилган айрим фикр ва мулоҳазаларга қарамай, Афғонистон президенти ва ушбу мамлакат Вазирлар Маҳкамасининг ижроия ҳокимияти раиси бир нечта ихтилофли мавзулар бўйича бир келишувга келишди.
Жумладан, Афғонистон конституциясида Бош вазир лавозимини киритиш ва мамлакатнинг юқори мартабали расмийларини эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ёки ушбу лавозимга тайинлашда ижроия ҳокимияти раиси билан биргаликда келишган ҳолда қарор қабул қилиш мақсадида Луя Жургэ деб номланган Оқсоқоллар кенгашини ташкил этилишидир. Негаки, Абдуллоҳ Абдуллоҳ нуқтаи назарига кўра, Афғонистон миллий бирлик давлати ташкил этилганига ҳам икки йил ўтган бўлсада, лекин ушбу масалалар ҳали ҳануз ҳал этилмаган. Албатта, Афғонистон миллий бирлик давлатининг ижроия ҳокимияти раисига яқин бўлган оммавий ахборот воситалари ва сиёсий доиралар Ашраф Ғаний мамлакатнинг юқори мартабали расмийларини тайинлаш ва ишдан бўшатиш масаласида Абдуллоҳ Абдуллоҳ билан маслаҳатлашиб қарор қабул қилмаслигини таъкидлашмоқда. Ашраф Ғани турли хил баҳоналарни келтириб Абдуллоҳ Абдуллоҳга яқин бўлган сиёсий расмийларни эгаллаб турган лавозимидан четлаштиради. Афғонистон ичкарисида ва ташқарисида ихтилофлар жараёни давом этаётганлиги ҳақидаги жиддий хавотирланишларнинг муҳокамаси авж олган бир пайтда, Афғонистон миллий бирлик давлати етакчилари айрим ихтилофли масалалар юзасидан бир қарорга келишди.
Афғонистондаги мавжуд хавотирланишлар ортидан, мамлакатда фаолият юритадиган айрим хорижлик элчилар Афғонистон миллий бирлик давлати етакчилари билан алоҳида учрашиб, ушбу низоли масалаларни суҳбат ва музокара йўли билан ҳал этилишини исташди. Бундан бир қанча вақт олдин ушбу масала юзасидан Европа иттифоқининг ташқи сиёсат масъули Федерико Могерени ҳам телефон орқали ўтгазган мулоқотида шундай таъкидладики, Афғонистондаги сиёсий барқарорлик ушбу юртнинг тараққий этиши ва ривожланишининг асосий манбаидек ҳисобланади ва ушбу мамлакатдаги сиёсий барқарорликнинг асосини сиёсий келишувни тўла ижро этилиши билан амалга ошади ҳамда ҳар икки тарафнинг мажбуриятлари мазкур битимнинг бандларида жой олиши лозим. Экспертларнинг айтишича, Афғонистон миллий бирлик давлати етакчиларининг бир тўхтамга келишиб олгани, Қобул давлатининг таназзулга учрашининг олди олиниши ва Афғонистон халқининг демократия ўрнатилиши учун қилган саъй-ҳаракатларининг натижасиз тугашини олдини олиш учун Афғонистон миллий бирлик давлатининг ушбу иккала юқори мартабали расмийларига хориждан ва ичкаридан бўлган босимларнинг самарасидир. Афғонистон миллий бирлик давлати эришилган битим матнида Абдуллоҳ Абдуллоҳ ва Ашраф Ғанининг келишувига биноан, улар давлат ташкил этилганидан икки йил ўтгандан кейин сайлов тўғрисидаги қонунни ислоҳ этиш билан Луя Журге деб аталаётган Оқсоқоллар кенгашини ўтказиш билан Бош вазир лавозимини мамлакат конституциясига киритишлари керак. Лекин ушбу иш ҳозиргача амалга ошмаган.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.