Афғонистондаги туманларидан бири Толибон томонидан ишғол этилди
(last modified Tue, 12 Jun 2018 12:26:57 GMT )
июн 12, 2018 17:26 Asia/Tashkent
  • Афғонистон
    Афғонистон

Толибон ҳужумлари натижасида Афғонистон шимолидаги Форёб вилоятининг Кўҳистон тумани бу гуруҳ жангарилари қўлига ўтди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, Афғонистон шимолидаги Форёб вилояти ҳокимлиги матбуот идораси, кеча Куҳистон туманида Толибон жангарилари ва Афғонистон давлати  ҳарбий кучлари  ўртасидаги тўқнашувлар юз берганини эълон қилиши билан  бу туманни Толибон назоратига ўтгани ҳамда туман ҳокими ва унинг 8 нафар тан соқчиларини ўлдирилганлигини тасдиқлади.

Толибон гуруҳи билан Афғонистон давлатининг оташкесимини бошланиши билан бир вақтда  бугун Форёб виоят ҳокмияти матбуот хизмати маҳаллий ОАВга  таяниб эълон қилдики Толибон жангарилари Куҳистон тумани ҳокимият биноси ва полиция идорасига ўт қўйишди.

Айрим огоҳ манбалар ҳам  бу туман ҳокими ва 6 нафар полициячи жасадаларини Толибон ихтиёрида бўлгани ва полиция ходимларидан  9 нафарининг тақдири ҳозиргаа номаълумлигича қолаётгани ҳақида хабар беришган.

Афғонистон давлатини Толибон гуруҳи билан оташкеими жараёни бугундан бошлаб келаси 7 кунга қадар давом этади шунингдек  Толибон гуруҳи ҳам Ҳайит байрами муносабатида 3 кунлик оташкесим эълон қилган.      

Ёрлиқ