Ереванда қуролли исён бошлангани ҳақида эълон қилинди
(last modified Mon, 18 Jul 2016 09:45:58 GMT )
июл 18, 2016 14:45 Asia/Tashkent
  • Ереванда қуролли исён
    Ереванда қуролли исён

Арманистон пойтахти Ереван яқинидаги Эребуни туманида полиция полки биносини эгаллаб олган қуролли гуруҳ мамлакатдаги вазиятни ўзгартириш даъвоси билан чиқди, дея хабар берди Кун сайти.

ТАСС агентлигининг республика полицияси матбуот хизматига асосланиб хабар беришича, гуруҳ "қуролли исён" бошланганини эълон қилган ва Арманистон ҳукуматида истеъфога чиқишни талаб этмоқда.

Арманистон Миллий хавфсизлик хизмати хабарига кўра, ҳужум қилувчилар бино ичидаги одамларни гаровга олган.

Ҳужум вақтида 1 киши ҳалок бўлган ва бир неча киши жароҳатланган.

Айни вақтда ҳудудга ҳарбийлар юборилган. Исёнчилар вакиллари билан музокара бошланган.Дастлабки хабарларда гуруҳ вакиллари Қорабоғ можароси иштирокчиси, «Янги Арманистон» жамоат қутқарув жабҳаси, радикал мухолиф сиёсатчи Жирайр Сефилянни ҳибсдан озод этишни талаб қилаётгани айтилганди.

Ҳудудга олиб борувчи йўллар ёпилган.

Ёрлиқ