"Росгидро" ширкати Қирғизистон давлати устидан Гага судига шикоят қилади
Россия давлатига қарашли ширкат, Қирғизистон давлати устидан Қамбарота-1 ГЭСини қуришдаги дастлаб харажатларни тўламаганлиги боис, Гага суди шикоят қилади.
Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия давлатига қарашли ширкат ҳисобланмиш Росгидро бошқарув кенгаши аъзоси Александр Шулгин мазкур кенгашнинг йиғилишида
Қирғизистонда Гидро-электр станциясини қуриш масаласига ишора қилиб ўтди ва ушбу ширкат Бишкек давлатини огоҳлантириб, ушбу давлат устидан Гага судига шикоят қилиш эҳтимоли юқори эканлигини маълум қилди.
Унга кўра, Қирғизистон давлатининг таклифи билан эртага Росгидро экспертларидан ташкил топган делегация музокараларни давом эттириш учун ушбу мамлакатга сафар қилади. Аммо, ижобий натижаларга эришиш учун умид йўқлиги маълум бўлмоқда.
Александр Шулгиннинг айтишича, айни пайтда Россия судларининг бирида мазкур иш бўйича дело кўриб чиқилмоқда ва Суд томонидан қабул қилинган ҳукмдан кейин Гага Суди бошланади.