Николай Патрушев Американинг бирёқламали ёндашувларини танқид қилди
(last modified Fri, 29 Jun 2018 12:59:53 GMT )
июн 29, 2018 17:59 Asia/Tashkent
  • Николай Патрушев Американинг бирёқламали ёндашувларини танқид қилди
    Николай Патрушев Американинг бирёқламали ёндашувларини танқид қилди

Американинг халқаро қонун-қоидаларни кучсизлантириш ва халқаро келишувларни бузиш мақсадида олиб бораётган бир ёқламали сиёсатларини ва ёндашувларини кескин танқид қилди

Россия хавфсизлик кенгаши котиби Американинг халқаро қонун-қоидаларни кучсизлантириш ва халқаро келишувларни бузиш мақсадида олиб бораётган бир ёқламали сиёсатларини ва ёндашувларини танқид қилди. 

Тасс агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Брикс гуруҳининг хавфсизлик соҳасидаги намояндалари йиғилишида АҚШнинг бир томонлама ҳаракатларини танқид қилиш билан, шундай айтдики,

халқаро доирадаги йирик битимларни бузиш мақсадида жумладан Эрон ва олтилик гуруҳи томонидан қабул қилинган ядровий келишувга путур етказишни кўзлаб бир ёқлама ёндашиш ҳамда Ўрта Шарққа боғлиқ келишувлар тамойилларига эҳтиром кўрсатмаслик халқаро қонунларни заифлаштириш учун уриниш сингари талқин этилади. 

Шунингдек, Николай Патрушев ушбу йиғилишда шундай айтдики, Брикс гуруҳининг аъзолари янги даврнинг жиддий муаммоларига тайёр туришлари керак. Жумладан кескинликларни бартараф этиш учун биргаликда ҳаракатларни олиб бориш мақсадга мувофиқ бўлади.