август 31, 2016 17:59 Asia/Tashkent
  • Кашмир аҳолиси ва Ҳиндистон хавфсизлик кучлари ўртасидаги тўқнашувда 50 дан ортиқ инсон жароҳат олди

Ҳиндистон назоратидаги Кашмир аҳолиси ва Ҳиндистон хавфсизлик кучлари ўртасида содир этилган охирги тўқнашувда 50 дан ортиқ инсон жароҳат олди

Ҳиндистон назоратидаги Кашмир аҳолиси ва Ҳиндистон хавфсизлик кучлари ўртасида содир этилган охирги тўқнашувда 50 дан ортиқ инсон жароҳат олди. Саҳар тармоғининг Ўрду тилидаги канали тарқатган хабарга кўра, ушбу тўқнашувлар кеча сешанба куни Ҳиндистон шимолидаги Кашмир минтақасининг Сарингар ва Банди Пура, Капвора ҳамда Гилгам минтақаларида юз берди. Кашмир аҳолиси ва Ҳиндистон хавфсизлик кучлари ўртасидаги қонли тўқнашувларга ҳам икки ой ўтди. Лекин ушбу тўқнашувлар ҳали ҳануз давом этмоқда ва 90 дан ортиқ инсон ҳаётдан кўз юмди ва 7 минг нафар инсон оғир тан жароҳати олди. Кашмир аҳолиси ва Ҳиндистон хавфсизлик хизмати кучлари ўртасидаги тўқнашувлар 1989 йилда бошланган ва ҳозирга қадар  икки томон ўртасида келиб чиққан тўқнашувларда 68 минг одам ҳалок бўлган.