АҚШ президентининг Эрон ички ишларига сурбетларча аралашуви
(last modified Thu, 19 Jul 2018 06:28:17 GMT )
июл 19, 2018 11:28 Asia/Tashkent

Доналд Трампнинг 2017 йилнинг январ ойида АҚШ президенти сифатида Оқ уйга келиши билан, Эронга нисбатан ўз душманлигини ошкора эълон қилди ва ўзининг иттифоқчилари билан бирга, Эрон ислом жумҳуриятини тарқатиб, парчалаб юборишга қаратилган ҳаракатларни янада кучайтирди.

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "АҚШ президентининг Эрон ички ишларида сурбетларча аралашувига”га доир мавзуга бағишланади.      

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Америка қўшма штатлари 1979 йилда Эронда Исломий жумҳурият тизимининг шаклланиши бошланган пайтдан буён, ушбу низомга қарши ҳар доим душманона муносабатда бўлиб келди ва исломий жумҳуриятни заифлаштириш мақсадида ўзининг бор куч имкониятларини ишга солди. Исломий жумҳуриятга қарши уринишлар ўтган 40 йил давомида турли йўллар ва усуллар билан амалга ошди. Доналд Трампнинг 2017 йилнинг январ ойида АҚШ президенти сифатида Оқ уйга келиши билан, Эронга нисбатан ўз душманлигини ошкора эълон қилди ва ўзининг иттифоқчилари билан бирга, Эрон ислом жумҳуриятини тарқатиб, парчалаб юборишга қаратилган ҳаракатларни янада кучайтирди. АҚШ президенти Доналд Трампнинг тасаввур қилишича, ядровий келишувдан чиқиб кетиш билан,  Эронга қарши ядровий санкцияларни қайтадан жорий этиб, тарих давомида мисли кўрилмаган санкция режимини ўрнатишдир.

    Трампнинг асосий кўзлаган мақсади бир неча бор эълон қилганидек, Эроннинг иқтисодий вазиятини кун сайин ваҳимали тус бериб, ички эътирозлар ва норозиликларни кучайтириб, ниҳоят Эрон ичкарисида кенг кўламли тартибсизликлар келтириб чиқариш ва исён кўтаришдир. Ҳақиқатда, Вашингтон Эронда қашшоқлик ва қўзғолон келтириб чиқариш сиёсатларини олиб боришни мақсад қилган. Трампнинг иддао қилишича, у ўз позициясини баён этиш билан хусусан, ядровий келишувдан чиқиб кетиш билан, Эрон иқтисодига путур етказиш жараёнини, бундан бир неча ой олдин бошлаган ва шунингдек эндиликда Эронда исён ва қўзғолонларнинг юз беришини кутмоқда.

       Доналд Трамп ушбу ишларни амалга ошириш давомида ўзининг сўнги ёндашуви ва позициясини билдиришда, Факс Ньюз ахборот тармоғи билан қилган суҳбатида, эронликларнинг ўз шаҳарларида эътирозларни бошлашганини иддао қилди. Унга кўра, мамлакатда инфляция даражаси ошиб кетган ва шиддат билан кенгайиб кетмоқда. Эронликлар мамлакат бўйлаб кенг миқёсли норозилик намойишлари ўтказишмоқда. Унинг айтишича, ушбу норозиликлар кўлами янада кенгайиб кетиши мумкин. Мен ядровий келишувдан чиқиб кетганимдан кейин, тўқнашувлар юз берди. Энди нима бўлишини кузатиб турамиз. Трамп бир томондан Эрондаги вазиятнинг сабабчиси эканлигини иддао қилса, иккинчи томондан эса Эрон халқига кўнгли ачишини даво қилади.

     Доналд Трамп ўзининг Эрон ислом жумҳуриятига қарши сиёсатларида шундай айтдики, Эрон ҳукумати мамлакат аҳолисига биз уларнинг орқасида туриб, уларни қўллаб-қувватлашларимизни билишларига рухсат бермайди. Доналд Трамп сиртдан қараганда, муғомбирлик қилиб, ўзининг Эрон халқига бўлган муносабатида кўнгли ачинаётгандек қилиб  кўрсатади. Ваҳоланки, у бундан бир неча ой олдин Эрон халқини очиқчасига террорист деб атаган эди. Эндиликда эса, Эрон халқи учун ўзини меҳрибон ва улар ҳақида ташвишга тушгандек қилиб кўрсатмоқда. Трамп Эронга қарши барча томонлама санкция киритиш ҳақида таҳдид қилган. Ушбу санкциялар рўйхатига Эроннинг нефт ва банк соҳаси ҳам киритилган. Шубҳасизки, ушбу санкциялардан кўзланган асосий мақсад, бу Эрон халқи бўлиб, уларнинг кундалик ҳаётларини ва турмуш тарзини издан чиқаришдир. Дарҳақиқат, Трамп Эронда нотинчликлар ва беқарорликлар келтириб чиқариш учун, Эрон халқининг турмуш тарзини ва яшаш шароитларини оғир аҳволга солиш ва уларнинг сабр-тоқатларини тугатиш мақсадида санкция воситаларидан фойдаланмоқда.

     Америка қўшма штатларининг ушбу сиёсати Эрон ички ишларига ошкора аралашиш бўлиб, ушбу ишлар халқаро ҳуқуқ нуқтаи назари билан ноқонуний бўлиб, Бирлашган миллатлар ташкилотининг уставига ва халқаро қонун-қоидаларга зиддир. Бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашмаслик тамойили, халқаро ҳамжамият томонидан қабул қилинган тамойил ҳисобланади. Аралашув ҳаракатлари, сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий чора-тадбирлардан иборат бўлади. Ушбу чораларни қўллаб, давлатни ўз манфаатларидан чекинишга мажбур қилади. Ушбу тушунчани эътиборга олганда, Америка ҳаракатларининг умумий мажмуаси Трамп даврида янада ошкор бўлди. Яъни унинг Эрон ички ишларига аралашуви очиқ-ойдин намоён бўлди. Шубҳасизки, АҚШ давлатининг Эронга қарши жорий этган ҳар қандай санкция оқибатида, Эрон халқи зиён кўради. Америка давлати ушбу бузғунчилик сиёсатларига масъул ҳисобланади. Америка ўз мавқеини сақлаб қолиш йўлидаги уринишларда, Эронга қарши олиб борган сиёсатларида мағлубиятга учраган бўлсада, лекин Эронга қарши барбод бўлган санкцияларни яна бир бор ижро этишни кўзламоқда. Бироқ, бу сафар ҳатто Вашингтоннинг европалик шериклари ҳам АҚШга ҳамроҳлик қилмади. Бу эса Вашингтоннинг Эронга қарши ҳаракатларида яккаланиб қолганлигини англатади.               

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.