Евроиттифоқ ва АҚШ ўртасида савдо уруши бошлангани маълум қилинди
Франция иқтисодиёт ва молия вазири Бруно Ле Мэр АҚШ ва Европа ўртасидаги савдо уруши бошланганини билдирди. Бу ҳақда Кун уз хабар берди.
«Йигирматалик гуруҳи»даги барча савдо уруши бу ҳақиқат эканлигини ва жаҳондаги ўсиш учун таҳдид мавжудлигини англаб турибди», — дея иқтибос келтирмоқда Рейтер агентлиги Буэнос-Айресдаги «молиявий йигирматалик» йиғилишида нутқ қилган Ле Мэрдан.
Europa Press агентлигининг хабар беришича, вазир АҚШ мулоқот учун биринчи қадамни ташлаши кераклигини, бусиз Евроиттифоқ ўз таклифларини шакллантира олмаслигини қайд этган.
«Мен АҚШдан соғлом фикрлашга қайтишни ва глобал қоидаларни ҳамда иттифоқчиларни ҳурмат қилишини сўрайман», — деган Ле Мэр.
У шунингдек, агар Вашингтон Европа маҳсулотларига янги божлар жорий этадиган бўлса, Европада жавоб чоралари киритишдан бошқа йўл қолмаслигини ҳамда Вашингтон алюминий ва пўлат импортига қўйган божларидан воз кечмагунича ЕИ АҚШ билан эркин савдо хусусида музокара олиб бормаслигини билдирган.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Евроиттифоқдан келтириладиган автомобилларга кенг миқёсдаги божлар жорий этиш билан таҳдид қилганди. Еврокомиссия эса ўз навбатида бу божлар киритиладиган бўлса, ўз жавоб чораларини тайёрлаб қўйган.