Путин АҚШнинг бир ёқламалик санкцияларни жорий этишини танқид қилди
(last modified Sun, 29 Jul 2018 06:48:56 GMT )
июл 29, 2018 11:48 Asia/Tashkent

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Америка қўшма штатларининг санкция киритишга қаратилган ёндашувларини кескин танқид қилди

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Россия президенти Владимир Путиннинг АҚШ томонидан бир ёқламалик сиёсатлар юртиши ва санкцияларни жорий этишини танқид қилганига”га доир мавзуга бағишланади.      

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Жаҳон савдо ташкилоти тамойилларига асосланган кўп қиррали тижорат системаси дунё расмийларининг диққат эътиборида турибди. Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Америка қўшма штатларининг санкция киритишга қаратилган ёндашувларини кескин танқид қилиб, шундай айтдики, Вашингтон томонидан жорий этилаётган санкциялар дунё ҳамжамияти ва давлатларнинг долларга нисбатан ишончлари пасайиб кетмоқда. Владимир Путин айни пайтда жаҳоннинг долларга нисбатан ишончсизлиги янада кучайиб кетаётгани ҳақида огоҳлантиришидан олдин ҳам, Халқаро валюта жамжармаси жаҳоннинг турли мамлакатларининг валюта захираларида АҚШ долларининг аҳамияти кун сайин пасайиб бораётган ҳақида хабар қилган эди. Ушбу халқаро молиявий ташкилотнинг маълумотларига биноан, 2018 йилнинг дастлабки уч ойида жаҳоннинг турли давлатларининг валюта захираларидаги долларнинг улуши анчагина камайган. Бунинг ортидан эса, АҚШ доллари ўрнига евро ва юан пул бирлиги эгалламоқда ва мамлакатларнинг ҳам, евро ва юан пул бирлигига қизиқишлари ошган.

      Вашингтон ҳар доим халқаро молиявий системалар, банклар ва ширкатларнинг долларга боғлиқлигини, ўзларининг истак ва талабларига сўзсиз бўйсиниш учун восита сифатида суиистеъмол қилиб келишган. АҚШ президенти Доналд Трампнинг сиёсий ва иқтисодий майдонда бир томонлама санкцияларни жорий этиши ва халқаро келишувлардан чиқиб кетишга қаратилган бир ёқламали сиёсатлари дунё раҳбарларини олдингидан кўра янада безовта қилди. Ушбу шароит долларнинг жаҳон карзинасидаги мавқеини пасайтирди. Натижада эса, евро ва юан пул бирлигининг жаҳон иқтисодидаги ўрни янада мустаҳкамланишига сабаб бўлди.

    Гарчи, турли мамлакатларнинг валюта саватчасини ўзгартириш мавзуси айниқса, Америкада 2007-2008 йиллардаги иқтисодий кризисдан кейин, айрим иқтисодий таҳлилчилар томонидан муҳокама этилган бўлсада, аммо сўнги ойларда Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трампнинг бир ёқламалик сиёсатлари жумладан Эрон ядровий келишуви доирасидаги “Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури”дан чиқиб кетиши, шунингдек Хитой, Европа ва Вашингтоннинг бошқа ҳамкорлари ва шериклари билан тижорат жангини бошлаши ортидан, турли мамлакатларнинг тижорий айирбошлашни АҚШ долларига эмас балки, бошқа валюталар билан амалга оширишларига туртки берди.

     Ушбу йўналишда Американинг иккита халқаро рақиби ҳисобланмиш Хитой ва Россия муҳим амалий қадамларни қўйишди ва тегишли чора-тадбирларни қўллашди. Ушбу иккала мамлакат ўтган давр мобайнида жаҳон айирбошлаш тизимининг АҚШ долларига таянгани, уларнинг зарарига тугаганлигини тушуниб етишди. Шу боис, Россия ва Хитой ўртасидаги келишувга асосан, юан ва рубл пул бирлиги икки мамлакатнинг тижорат айирбошлаш ва бошқа соҳалари учун халқаро валюта ўрнида ишлатиладиган бўлди. Африка мамлакатларининг кўплаб масъуллари хусусан ушбу қитъанинг асосий иқтисодий ташкилотлари ҳам, юан пул бирлиги билан муомала қилиш кўламини кенгайтириш кераклигини таъкидлаганидан кейин, жаҳон муомаласидаги долларнинг рейтинги анчагина тушиб кетди ва ушбу АҚШ долларидан воз кечишга бўлган мойиллик янада кучайди.

      Мазкур мамлакатлар ишончи комилки, Пекиннинг Африка қитъасидаги тижорат ва иқтисод соҳасидаги нуфузи янада ортишини эътиборга олиб, валюта операцияларида Хитой миллий пул бирлигидан фойдаланишни кенгайтириш лозимлигини таъкидлашмоқда. Молиявий йирик иқтисодни бошқаришга мўлжалланган муассасанинг ижроия мудири Калеб Фонданганинг айтишича, биргаликда олиб борилган мулоҳазалар ва ўрганишлар натижасида юан пул бирлигидан кўпроқ фойдаланиш кераклиги ҳақида бир хулосага келдик. Бу эса, бизнинг миллий манфаатларимизга ҳам мос келади ва бозор иқтисодиётининг ўзгарувчанлигини камайтириб, барқарор бўлишига кўмак қилади. Шунингдек, айни пайтда европалик ширкатлар ҳам АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан бошлаган савдо урушига йўлиқишган.

      Ушбу европалик ширкатлар ҳам ҳозирги иқтисодий шароитдан норозилик билдиришмоқда ҳамда валюта айирбошлаш йўлида янги чораларни қўллаш ва доллар ўрнига евро пул бирлигини ишлатишни янада жадаллаштиришни кўзлашмоқда. Хулоса қилиб айтганда, ҳозирги жараён ва Доналд Трампнинг бир ёқламалик сиёсатлари айниқса, санкцияларни жорий этиш каби ҳаракатлари жаҳонда АҚШ долларининг аҳамияти ва мавқеининг пасайишига олиб келди ва унинг ўрнига жаҳон тижорат системасида бошқа валюталар мавқеининг мустаҳкамланиб бориши намоён бўлмоқда.   

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.