Абдуллоҳ Абдуллоҳ Толибон гуруҳи билан музокара ўтказиш жараёни ҳақида баёнот берди
(last modified Tue, 31 Jul 2018 06:09:31 GMT )
июл 31, 2018 11:09 Asia/Tashkent

Афғонистон миллий бирлик давлатининг ижроия раисининг таъкидлашича, Толибон гуруҳи билан сулҳ музокараси ва Афғонистон халқининг тақдири юзасидан қарор қабул қилиш, ушбу мамлакат халқи ва давлатининг ҳаққи ҳисобланади. 

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

      Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Афғонистон миллий бирлик давлатининг ижроия раиси Абдуллоҳ Абдуллоҳнинг Толибон гуруҳи билан музокара ўтказиш жараёни ҳақида билдирган баёноти”га доир мавзуга бағишланади.      

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

       Афғонистон миллий бирлик давлатининг ижроия раисининг таъкидлашича, Толибон гуруҳи билан сулҳ музокараси ва Афғонистон халқининг тақдири юзасидан қарор қабул қилиш, ушбу мамлакат халқи ва давлатининг ҳаққи ҳисобланади. Абдуллоҳ Абдуллоҳ шанба куни Кобулда ахборот анжуманидаги чиқишида шундай айтдики, ҳеч қайси бир мамлакат Афғонистон сулҳи бўйича лойиҳа ҳақида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга эмас. Афғонистон миллий бирлик давлатининг ижроия раиси, америкалик расмийларнинг Толибон гуруҳи аъзолари билан музокара ўтказишларига ишора қилиб, шундай қўшимча қилиб ўтдики, айрим мамлакатларнинг расмийлари жумладан Америка қўшма штатлари Толибон гуруҳи билан алоқа ўрнатишган. Аммо, ушбу алоқалар сулҳ музокарасини англатмайди. Афғонистон президенти матбуот котибининг ўринбосари Шоҳ Ҳусайн Муртазавий ҳам, Толибон гуруҳи билан музокара ўтказилиши ҳақида шундай айтдики, ушбу гуруҳ билан сулҳ жараёни Афғонистон давлатига таалуқли холос. 

      Толибон гуруҳи ҳам америкалик расмийлар билан яширин тарзда музокара ўтказишганини таъкидлашди. Афғонистон расмийларининг АҚШ томонидан Толибон гуруҳи билан махфий равишда музокара олиб боришига нисбатан салбий муносабат билдиришлари, Америка қўшма штатлари ташқи ишлар вазирининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ўринбосари Алис Велз томонидан ҳам тасдиқланди. Бу эса, Кобул давлатининг ушбу масала бўйича ҳеч қайси бир давлатнинг аралашувини қабул қилмаслигини ва Афғонистонда сулҳ жараёни фақат диний пешволар ва ички муассасалар орқали амалга оширилишини англатади. Негаки, Афғонистондаги сулҳ жараёни фақат миллий бирликка эҳтиёж сезади ва мамлакат ичида барча мазҳаб ва қавмларнинг Толибон гуруҳи билан сулҳ ўрнатиш ва музокара ўтказиш учун ҳамфикр эканлигини намоён этади.

     Чунки, Афғонистон халқининг нуқтаи назари билан, Толибон ва Америка Афғонистон миллий хавфсизлигини издан чиқарувчилар ҳисобланади ва бир-бирига душманона муносабатда бўлган ҳар иккала тараф ҳам, Афғонистондаги сулҳ жараёнида ва келажакдаги ишлар ҳақида қарор қабул қилишлари мумкин эмас. Шу боис, Кобул давлати Америка қўшма штатлари томонидан бошқариладиган сулҳ музокарасига оид лойиҳада иштирок этишни нафақат қабул қилмайди, балки турли йўллар билан Толибон гуруҳи аъзоларининг қуролларини топширишлари учун ташвиқот-тарғибот ишларини олиб боришни кўзламоқда.

    Университет ўқитувчиси ва эксперт Латиф Назарийга кўра, Америка Афғонистонда фақат ҳарбий ва хавфсизликни кўзлаб иштирок этаётгани йўқ. Балки, минтақада янги геополитика ўйинларини бошламоқчи. Ушбу мақсадларни амалга ошириш йўлида реал ва аниқ дастурлар ҳамда режаларни тузган. Шунинг учун Вашингтон мамлакатнинг барча ишларига аралашади ва ўзининг миллий манфаатларини таъминлаш учун бор куч имкониятини ишга солиб ҳаракат қилади. Афғонистон миллий бирлик коалициясини ташкил этилиши ҳам, Толибон гуруҳи билан музокара ўтказиш механизмини яратиш йўлидаги мақсадларни ҳам ўз ичига олади. Шу билан бирга, Кобул давлатининг сулҳ жараёнини ҳимоя қилиши шуни кўрсатмоқдаки, мамлакат ичидаги ҳамма қавмлар, мазҳаблар ва сиёсий гуруҳлар ўртасида Толибон гуруҳи билан сулҳ ўрнатиш учун умумий бир хил ёндашув ва қарашлар юзага келганлигини кўрсатади.

      Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳомид Карзайнинг Афғонистон давлатининг сиёсий мухолифатидан ташкил топган Афғонистон миллий катта коалициясини қўллаб-қувватлаши ҳам пашту қавмини юқори даражада ҳимоя қилишини англатадики, бу ҳам бўлса Толибон гуруҳи билан ички бошқарув асосида сулҳ ўрнатишни кўзлайди. Сиёсий масалалар бўйича эксперт Муҳаммад Юсуф Аминзоданинг айтишича, ҳеч ким Афғонистонда хорижлик кучларнинг жойлашиб олишини ва ушбу мамлакатнинг ички ишларига аралашишни истамайди. Аммо, катта қудратларнинг ўзаро рақобатлари Афғонистон сингари мамлакатларни ўзларининг рақобатларини синайдиган полигонга айлантирди. Бундай ҳаракатларни фақат мамлакат фуқароларининг огоҳлиги ва ҳушёрлиги билан бартараф этиш мумкин бўлади холос.

      Ҳар ҳолда,  Афғонистон миллий бирлик давлатининг ижроия раиси Абдуллоҳ Абдуллоҳнинг Афғонистон ички ишларига ташқаридан туриб аралашиш ҳаракатларига қаршилик кўрсатиши ҳам, Америка ва Англияга огоҳлантириш бўлади. Негаки, АҚШ Толибонни расмий тан олиб, ушбу гуруҳ билан музокара олиб бориши ва Афғонистон давлатининг мухолифатидаги ҳарбий қудрат кўринишида, ушбу мамлакатнинг ички ишларини ўз манфаатларига биноан бошқариш ва тартибга келтиришни кўзламоқда. Шунингдек, Толибон гуруҳи ҳам Афғонистон халқининг хорижликларни унчалик ҳам хуш кўрмасликларини билади. Лекин шунга қарамай, айрим гуруҳларнинг Афғонистонда бегоналарнинг жойлашиб олишлари учун ёрдам қўлини узатишларига қаттиқ қаршилик кўрсатади.       

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.  Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.