Халқаро амнистия ташкилоти Арабистон қамоқхоналаридан маданий фаолларни озод этилишини талаб этмоқда
Халқаро амнистия ташкилоти халқаро ҳамжамиятни Арабистон режимига маданий фаоллар ва мухолифатчиларни қамоқхоналаридан озод этиши учун босим ўтказишни янада кучайтиришга чақирди.
Алжазира телеканалининг хабар қилишича, Халқаро амнистия ташкилоти чиқарган баёнотида Арабистон сўнгги ойларда бир гуруҳ университет утсозлари, шоирлар, таблиғотчилар ва тожирларни миллий хавфсизликка қарши ҳатти ҳаракатларда айлаб қамоққа олган. Ол Сауд режимининг ушбу сиёсатлари инсон ҳуқуқлари ташкилотлари орасида кўп хавотирланишлар ва аксиламалларга сабаб бўлган.
Мазкур баёнотда келтирилишича, Халқаро ҳамжамият маданий фаолларга қарши Саудия Арабистон режимининг босимлари ва ҳатти ҳаракатини кўрмаганга олмаслиги керак .
Халқаро амнистия ташкилоти эса Саудия Арабистон режимини Канададаги ўз элчисини чақириб олиб Риёздаги Канада элчисига Арабистондан чиқиши учун 24 соат мўҳлат берганидан кейин ушбу баёнотини чиқарди.
Канада давлатини Саудия Арабистонида маданий фаолларни қўлга олишни ўз авжига етганидан хавотирланиш билдиргани ва уларни зудлик билан озод этишни талаб қилгани ортидан Риёз режими Канада давлатига нисбатан позициясини ўзгартирди.
Айтиш керакки Халқаро амнистия ташкилоти ва инсон ҳуқуқлари ташкилоти ҳам бир неча маротаба Арабистонда инсон ҳуқуқи ва маданий фаолларни қамоққа олингани , қатл этилиши ва уларга босим ўтказилишини кескин қоралаб келишмоқда.