август 09, 2018 17:53 Asia/Tashkent
  • Толибон гуруҳи
    Толибон гуруҳи

АҚШ мудофаа вазири Толибон гуруҳини музокара столига қайтариш учун ҳали жуда кўп вақт борлиги ва осон иш эмаслигини тан олди.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча АҚШ мудофаа вазири Жеймс Матис  Вашинтонда сўзлаган нутқида,  Толибон гуруҳини музокарага ундаш учун ҳали узоқ йўл бор деб таъкидлади.

Бу эса шу ҳолдадирки АҚШ президенти Дональд Трамп ўтган йилнинг 22 августида  Афғонистонда ғалаба қозониш ва Толибон гуруҳини музокара столига қайтариш мақсадидаги уруш стратегиясини эълон қилганди.

Минтақа масалаларидаги сиёсий экспертлар  АҚШ давлатини  Афғонистон тинчлиги жараёнига зарба бериш мақсадидаги икикёқлама ҳатти ҳаракатлар олиб боришда айблаб,  Вашингтоннинг ҳозирги давлати урушни якунлаш  ва Афғонистондан чиқишни истамайди деб эълон қилмоқда.

Толибон гуруҳи бир неча маротаба  фақат АҚШ ҳарбий кучлари Афғонистон ҳудуларини тарк этиш шарти билан Вашингтон ва Кобул давлати билан музокара қилишга тайёр эканлигини эълон этиб келмоқда.

 

Ёрлиқ