Сеулда КХДР ва Корея Республикаси саммитининг эҳтимолий санаси эълон қилинди
август 14, 2018 11:56 Asia/Tashkent
Шимолий ва Жанубий Корея вакиллари бу йилги иккинчи саммитни 12 ва 13 сентябрь кунлари ўтказиши мумкин.
Бу ҳақда Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Иннинг маслаҳатчиси JTBC телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда Япониянинг Jiji агентлиги.
Маслаҳатчининг сўзларига кўра, саммит 12-13 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Унинг таъкидлашича, бу учрашув Шимолий Корея ташкил топганининг 70 йиллигига бағишланади, у 9 сентябрь куни нишонланади.
Шу билан бирга, маслаҳатчининг қўшимча қилишича, айни дамда шимол ва жануб ўртасидаги уруш тугагани ҳақида эълон қилиш эҳтимоли анча паст.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР ва Жанубий Корея янги саммитни ўтказиш тўғрисида келишиб олганди.
Ёрлиқ