Афғонистоннинг Ғазна шаҳрини Толибондан тозалаш ишлари давом этияпти
(last modified Wed, 15 Aug 2018 13:29:50 GMT )
август 15, 2018 18:29 Asia/Tashkent
  • Афғонистоннинг Ғазна шаҳрини Толибондан тозалаш ишлари давом этияпти
    Афғонистоннинг Ғазна шаҳрини Толибондан тозалаш ишлари давом этияпти

Саййид Ғафур Аҳмад Жовидга кўра, айни пайтда Афғонистон армияси махсус кучларининг Ғазна шаҳридаги амалиёти давом этмоқда ва террорчи гуруҳларнинг таҳдидлари ҳам бартараф этилади. 

Афғонистон мудофаа вазирлиги мамлакат шарқидаги Ғазний шаҳрини Толибон гуруҳи аъзоларининг ишғолидан тозалаш ишлари бошлангани ҳақида хабар берди. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлигининг Кобулдан тарқатган хабарига кўра, Афғонистон мудофаа вазирлиги матбуот котиби Саййид Ғафур Аҳмад Жовид сешанба кунги чиқишида, Толибон гуруҳининг Ғазна шаҳридаги мағлубиятини таъкидлаб шундай айтдики,

Афғон хавфсизлик кучлари Толибон гуруҳининг айрим аъзоларини ушбу шаҳардан қувиб чиқаришди. Эндиликда эса ушбу шаҳар бутунлай тозаланмоқда. 

Саййид Ғафур Аҳмад Жовидга кўра, айни пайтда Афғонистон армияси махсус кучларининг Ғазна шаҳридаги амалиёти давом этмоқда ва террорчи гуруҳларнинг таҳдидлари ҳам бартараф этилади. 

Афғонистон мудофаа вазирлиги матбуот котибининг маълум қилишича, Ғазна шаҳрининг вазияти оддий ҳолатга қайтди. Жума кунидан бугунги кунга қадар Афғонистон армияси ва

Толибон гуруҳи аъзолари ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувларда 326 нафар Толибон аъзолари йўқ қилинди. Шунингдек ушбу тўқнашувларда 30-40 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳам ҳаётдан кўз юмди.   

Ёрлиқ