БМТ Трампнинг ОАВ-га қарши сиёсатларини танқид қилди
(last modified Tue, 21 Aug 2018 15:17:48 GMT )
август 21, 2018 20:17 Asia/Tashkent

АҚШ президенти Дональд Трамп 2017 чи йилнинг 20 январида Оқ уйга кирганидан бери ҳардоим ўз танқидчилари ва мухолифларига қарши ҳақорат, таҳқир, таҳдид ва қабиҳ сўзлани ишлатади ва уларни турли масалаларда айблаб келмоқда

Дональд Трамп асосан ОАВга қарши танқид, таҳдид ва ҳужумларини оширган.

Трампнинг қарашича ОАВ ҳардоим ёлғон гапирувчи ва бу тармоқда фаолият қиладиган шасхлар дунёдаги энг икикюзламачи ва сохтакорликка йўл қўйядиган инсонлардир ва шу сабабдан у ҳардоим оғзаки равишда ОАВга ҳужум қилади ва уларнинг фаолиятини кескин қоралайди.

АҚШ президени шунингдек  ОАВ нашр этадиган аксарият хабарлар  сохта ва ёлғондир деган ақидага эгадир.

Дональд Трамп  ўз давлатини танқид қилувчи ОАВларни  сохта ва ёлғон хабар тарқатувчи ахборот воситалари эканлигини таъкидлаб уларни ўз давлати ва президентига қарши ёлғон ва асоссиз хабарлар тарқатишда айблайди.

Трамп шунингдек  доимий тарзда Твиттер тармоғида  ОАВни унинг ишларини кўрмаганга олишлари, президент позициялари ва ҳатти-ҳаракатини нотўғри ва асоссиз танқид этишда айблашни давом эттирмоқда.

Айтиш керакки АҚШдаги ОАВ Трампнинг шахсий ҳаёт- фаолияти ва ахлоқсизлини фош эта бошлашгани ҳамда АҚШ президенти гуруҳини Россия билан алоқада бўлишидан сўз очгани ортидан  Трампнинг ОАВга қарши позициялари кўринарли даражада ошган.

АҚШ пезиденти  ҳатто бир енча маротаба бевосита  мухбирларга ҳужум ҳам қилган.

2017 чи йилнинг февраль ойида Дональд Трамп  Твиттер тармоғида ёздики сохта ОАВ яъни Нью-йорк таймс ва ЭН БИ СИ Нюс, СИ БИ ЭС, СИ ЭН ЭН манга душман эмаслар улар АҚШ халқининг душманидирлар.

АҚШ ичкариси ва ташқарисида ОАВга қарши Трпамнинг салбий қарашлари ва доимий ҳужумлари  ҳам халқаро миқёсида кўп аксиламалларга дуч келди.

Бу орада  БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раъд Ал-Ҳусейн  ҳам ОАВга қарши АҚШ президентининг ҳужумлари ва салбий қарашлари тўғрисида огоҳланириб,  унинг бундай позициясини қаттиқ танқид қилди.

Душанба куни БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раъд Алҳусейн  ҳам АҚШ  президенти ОАВга қарши ўта жиддий ва муҳим масъулиятга эгадир, ОАВни тўҳмат қилиш ва худди Трапм дек уларга ҳужум қилиш ва  фаолиятини қоралаш, жуда хавотирланарлидир.

БМТнинг етакчи масъулининг нуқтаи назаридан  АҚШ президентининг ОАВга нисбатан ҳатти  -ҳаракатлари ва бадбинлиги  бошқа масъулларгни ҳам бундай ҳатти ҳаракатлар ва қарашларга эга бўлишига сабаб бўлмоқда.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарининг изҳороти  шу ҳолдадирки  пайшанба куни  бутун АҚШнинг 350 та нашрия ва рўзномалари мувофиқлаштирилган тарзда  тарқатган  мақолаларида ОАВга қарши Дональд Трамп ҳатти -ҳаракатларини кескин қораладилар.

"Бостон Глоб"  газетаси ҳам  ОАВга қарши Трамп урушини маҳкум этиш учун махсус мақолалар чоп қилишни таклиф этганди.

Бу рўзнома  журналистларга қарши Трампнинг таҳқирловчи ва қабиҳ сўзларига ишора қилиб,  бутун АҚШ ОАВлари бош муҳаррирларини  16 августга қадар  " эркин ОАВга қарши ғаразли ва ифлос уруш" номли бош мақолада Трамп позициясига аксиламал кўрсатишга чақирди.

Бу бош мақолаларидаги аксиламаллар марказида  Трампни ОАВларни "халқ душмани деб атаганини қоралаш масаласи жой олган.

АҚШдаги аксарият ОАВлар Трампни эркин матбуот ва бошқа ОАВга доимий ҳужум қилиши ва  тўҳматли сўзлар  тарқатишда айблашмоқда.
Гардиан газеатсининг бош муҳаррири Кетрин Вайнер ҳам  ушбу ҳатти ҳаракати ва  лойиҳани қўллаб қувватлаб  АҚШни Трамп қўлидан нажот бериш масаласи матбуот вазифаси эмас матбуот вазифаси қўрқмасдан   турли масалаларни кўтариши, кўриб чиқиши, тарқатиши ва хабар қилишидадир деб эълон қилди.

Трамп ОАВга қарши позициясида  ҳардоим таҳдид қилиш, босим ўтказиш қўрқитиш каби ёвуз ва ноқонуний ҳатти ҳаракатлардан фойдаланади.

Шу ҳол билан бирга  АҚШдаги ОАВ ҳатто СИ ЭН ЭН каби телеканалларнинг Трампга қарши позициялари ва уни танқид қилишлари шуни кўрстамоқдаки, Трамп ОАВга қарши ҳаракатларида мувафаққиятга эришгани йўқ. Бундан ташқари БМТнинг етаки масъули ҳам  ОАВга қарши Трамп сиёсаталарини танқид қилгани  халқаро миқёсида ҳам АҚШ президентининг бундай позицияси кескин қораланётгани ва салбий баҳоланаётганидан далолат бермоқда.

 

Ёрлиқ