Инсон ҳуқуқлари кузатувчиси: Арабистон инсон ҳуқуқлари фаолларининг қатл этилиши даҳшатлидир
(last modified Wed, 22 Aug 2018 13:45:46 GMT )
август 22, 2018 18:45 Asia/Tashkent
  • Инсон ҳуқуқлари кузатувчиси: Арабистон инсон ҳуқуқлари фаолларининг қатл этилиши даҳшатлидир
    Инсон ҳуқуқлари кузатувчиси: Арабистон инсон ҳуқуқлари фаолларининг қатл этилиши даҳшатлидир

Инсон ҳуқуқлари кузатувчиси Арабистон режимининг ушбу мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари фаолларининг қатл қилиш учун ҳаракатларини даҳшатли чоралар деб атади ва ушбу қатл этиш ҳаракатларининг тўхтатилишини талаб этди. 

Ройтерз агентлигининг хабар қилишича, Инсон ҳуқуқлари кузатувчиси ташкилотининг Ўрта Шарқ сектори мудири Сара Ли Витсон чоршанба кунги чиқишида шундай айтдики, ҳар бир қатл этишлар қўрқинчлидир.

Бироқ, Исра ал-Ғомғам сингари инсон ҳуқуқлари фаолларини қатл этиш учун ҳаракатлар ва уларга қарши зўравонлик қилиш мудҳиш ҳодиса каби қабул қилинади. 

Ушбу хабарга биноан, Арабистон прокуратураси ушбу мамлакатнинг беш нафар инсон ҳуқуқлари фаолларини қатл этиш тўғрисида ҳукм чиқарилишини сўраган. 

Муҳаммад Бин Салмоннинг Саудия арабистони валиаҳди сифатида тайинланганидан кейин, ўтган бир йил ичида ўнлаб сиёсий фаоллар, тадбиркорлар,

шаҳзодалар ва мамлакат уламолари турли баҳоналар билан жумладан мамлакат хавфсизлигини издан чиқариш каби айбловлар билан қамоққа олинди.