Халқаро валюта жамғармаси Арабистонни огоҳлантирди
(last modified Sat, 25 Aug 2018 13:12:31 GMT )
август 25, 2018 18:12 Asia/Tashkent
  • Халқаро валюта жамғармаси Арабистонни огоҳлантирди
    Халқаро валюта жамғармаси Арабистонни огоҳлантирди

Халқаро валюта жамғармаси ўз ҳисоботида шундай қайд этиб ўтдики, нефт баҳоси бирданига тушиб кетгудек бўлса, харажатларнинг кўпайиши ортидан Арабистон муаммоларга дуч келади

Халқаро валюта жамғармаси жума кунги ҳисоботида Саудия арабистонини ушбу мамлакатдаги молиявий харажатларнинг кўпайиб кетганлиги оқибатлари ҳақида огоҳлантирди. 

Ирна ахборот агентлигининг хабар қилишича, Халқаро валюта жамғармаси ўз ҳисоботида шундай қайд этиб ўтдики, нефт баҳоси бирданига тушиб кетгудек бўлса, харажатларнинг кўпайиши ортидан Арабистон муаммоларга дуч келади. 

Шунингдек, ушбу ҳисоботда нефт баҳоси билан мутаносиб даражада харажатларни амалга ошириш аҳамияти шунингдек, иқтисодий фаолиятларда кескинлик келтириб чиқарувчи молиявий сиёсатларни юртишдан тайилиш лозимлиги таъкидланган. 

Ямандаги уруш Арабистон давлатининг йирик миқдордаги харажатларни амалга оширишига сабаб бўлди. Экспертларнинг фикрича, Ямандаги уруш Риёз давлати учун кунига 200 миллион доллар зарар етказияпти. 

Саудия арабистони Америка қўшма штатлари, Бирлашган араб амирлиги ва яна бир нечта мамлакатларнинг ҳимояси остида 2015 йилнинг март ойидан Яман юртига қарши ҳарбий тажовузкор ҳаракатларни бошлади. Яманни қуруқликдан, сувдан ва ҳаводан қамалга олди.