Россия АҚШни ЖСТдан чиқиш бўйича позициянинг салбий оқибатлари ҳақида огоҳлантирди
-
Россия АҚШни ЖСТдан чиқиш бўйича позициянинг салбий оқибатлари ҳақида огоҳлантирди
АҚШ Бутунжаҳон савдо ташкилотидан чиқиши мумкин, деди Трамп
Россия иқтисод вазирлиги, АҚШ Жаҳон савдо ташкилотидан чиқиб кетгудек бўлса, Вашингтон учун қимматга тушади деб Американи огоҳлантирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп агар Жаҳон Савдо Ташкилотида ижобий томонга ўзгариш юз бермаса, АҚШ уни тарк этиши мумкинлигини билдирди. "Агар улар ўз ишини яхшиламаса, мен Жаҳон савдо ташкилотидан чиқаман", - деб таъкидлаган президент Блумбергга берган интервьюсида, деб хабар беради Спутник.
Трамп шунингдек, Жаҳон савдо ташкилоти узоқ йиллар давомида Қўшма Штатларга жуда ёмон муносабатда бўлаётганини қўшимча қилган.
Июл ойи бошида эълон қилинган маълумотга кўра, АҚШ маъмурияти Жаҳон савдо ташкилоти талабларини инкор қилиш имконини берадиган қонунчилик лойиҳасини киритишни режалаштирмоқда.
Агар ҳужжат қабул қилинса, президент конгресс маъқуллашига муҳтож бўлмаган ҳолда, бир томонлама тартибда импорт товарларга бож киритиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Шунингдек, янги норма Жаҳон савдо ташкилотининг асосий тамойилларини инкор этиш ҳуқуқини беради. Қонунчилик органидаги манбанинг айтишича, ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши мамлакатнинг ташкилот аъзолигидан чиқиши билан баробардир.