Россия: Ил-20 экипажи Исроил ҳужуми туфайли ҳалок бўлди
(last modified Tue, 18 Sep 2018 14:05:10 GMT )
сентябр 18, 2018 19:05 Asia/Tashkent
  • Ил-20 экипажи
    Ил-20 экипажи

ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Исроил учувчилари Россия самолёти ортида яширинган ҳолда уни ракета зарбасига дуч қилган, деб хабар қилмоқда Россия Мудофаа вазирлиги вакили генерал-майор Игорь Конашенков.

Унинг хабарига кўра, 17 сентябрь кни соат 22:00да Исроил ҳаво кучларининг тўртта F-16 самолёти Латакия шаҳри яқинидаги объектларга ҳужум уюштирди. Исроил учувчилари Ўрта ер денгизи томондан паст учиб нишонга яқинлашган.

“Ўзларининг ушбу манёври билан, Исроил учувчилари ушбу ҳудудда бўлган кемалар ва учувчи аппаратлар учун атайлаб хавфли вазият яратишди”, - деди Конашенков.  

Унинг сўзларига кўра Исроил самолётлари бомба ташлайдиган нишон Франциянинг “Оверн” фрегати ҳамда Россиянин Ил-20 самолёти қўнаётган жойга яқин бўлган.

“Россия самолёти ортида яширинган ҳолда Исроил учувчилари уни Сурия ҳаво мудофааси кучларининг ўти остида қолдирди. Бунинг оқибатида ўлчами F-16 самолётларидан анча катта бўлган Ил-20,  “С-200” ракеталарининг осон нишонига айланган”, - деди Конашенков.

Айни дамда Ил-20 қулаб тушган ҳудудда қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

“Исроил ҳатти-ҳаракатини душманга хос деб ҳисоблаймиз. Исроил ҳарбийларининг маъсулиятсизлиги оқибатида 15 нафар Россия ҳарбийлари қурбон бўлди. Бу Россия – Исроил ҳамкорлиги руҳига мутлақ жавоб бермайди. Биз бунга лойиқ жавоб бериш ҳуқуқини ўзимизда сақлаб қоламиз”, - дейилган Мудофаа вазирлиги хабари сўнгида.

Ёрлиқ