Йўловчи самолёт Тинч Океани сувларида қўнди
сентябр 28, 2018 17:45 Asia/Tashkent
Янги Папуа Гуина юртининг тайёрагоҳидан чиқиб кетган самолёт 28 нафар йўловчи билан океан сувларида қўнди.
Маҳаллий ОАВ берган маълумотларга кўра, Boeing русумли йўловчи самолёти номаълум сабаблар билан Янги Папуа Гуина юртининг тайёрагоҳидан чиқиб кетган ва аэропорт четидаги сувларда бориб тўхтаган.
Самолёт бортида 28 та йўловчи ва 11 нафар экипаж аъзоси бўлган. Самолётнинг ярим қисми сув остига кириб борган.Бироқ қутқарувчи кучлар ундаги йўловчиларни зудлик билан нажот беришган. Уларга жиддий зарар етказилмаган.
Мутахассислар ушбу ҳодиса сабабларини ўрганишмоқда.