Хакерлар Фейсбукка янги бошоғриқ вужудга келтиришди
(last modified Sat, 29 Sep 2018 09:22:42 GMT )
сентябр 29, 2018 14:22 Asia/Tashkent
  • Хакерлар Фейсбук
    Хакерлар Фейсбук

Фейсбук компанияси 50 миллион фойдаланувчиларининг махфий маълумотларига қилинган хакерлик ҳужуми халқаро бозорларда бу компания акциялари қийматининг пасайишига сабаб бўлганини эълон қилди.

Франция ахборот  агентлигининг хабар қилишича,  кеча Фейсбук раҳбари Марк Цукерберг бу компаниянинг  25 сентябр куни хакерлик ҳужумига учрагани ва пайшанба кечаси   бу камчиликлар  бартараф этилганини маълум қилди.

Фейсбук ижтимоий тармоғи бир мунча олдин ҳам  ўз фойдаланувчилари маълумотларини АҚШ президенти Дональд Трамп сайлов штаби билан шартнома тузган компания ихтиёрига топширганликда айбланганди.