Машҳур футболчи Роналду тажовуз қилишда айбланмоқда
Португалиялик футболчи Криштиану Роналдунинг адвокатлари немис “Spiegel” журналига қарши даъво аризаси билан чиқмоқчилар.
Бунга эса ушбу журналда футболчининг тажовуз қилганлиги ҳақидаги мақола сабабчи бўлган, дейди “Reuters”.
Маълумотларга кўра, 2009 йилда Роналду америкалик қиз Кетрин Майорга билан пинҳона учрашган ва бу ҳақда ҳеч кимга айтмаслик тўғрисида қаттиқ огоҳлантирган. Жабрланувчи тўққиз йил давомида бу иш бўйича сукут сақлаганлигини тан олди. Энди Майорганинг хабар беришича, Роналду қизга уни зўрлаганини ҳеч кимга айтмаслиги учун 375 минг доллар берган экан.
Ўз навбатида Туриннинг "Ювентус" клуби футболчиси барча айбловларни кескин рад этмоқда.
Яқинда ижтимоий тармоқларда ўша қизнинг сурати чоп этилди.
Манба: aniq.uz