Алиев ва Пашинян Қорабоғдаги оташкесимга риоя қилишни таъкидлашди
Озарбойжон республикаси президенти ва Арманистон Бош вазири ҳар икки мамлакатнинг Қорабоғдаги оташкесимга содиқ қолиши зарурлигини эълон этдилар.
Эрон телерадиокмпанияси хабарига кўра, кеча Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев Душанбе шаҳрида ўтказилган МДҲга аъзо мамлакатлар раҳбарлари йиғилиши доирасида Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан учрашиб, Қорабоғ минтақасидаги муаммоларга ечим топиш масаласини муҳокама қилди.
Илҳом Алиев ва Никол Пашинян Баку ва Еереван давлатларини Қорабоғ муаммоларини ҳал қилиш ва нейтрал зонадаги оташкесимни кучайтириш учун ўтказилган музокаралар жараёнидаги келишувга риоя қилишини маълум этдилар.
Алиев ва Пашинян шунингдек, ҳар икки давлат масъуллари ўртасидаги муносабатларни тиклаш учун янги механизмни яратиб бериш хусусида келишишди.