Чегаралари жуда ғалати бўлган икки давлат
Дунёда икки давлат ўртасида жойлашган кўплаб шаҳарлар бор.
Улар дарёлар, кўприклар ёки бетон деворлар билан ажратилган. Бироқ Голландия-Бельгия чегарасидаги Барле шаҳри – жуда ўзгача жой.
Шаҳарнинг Бельгиядаги қисми - Барле-Хертог муниципалитети – Голландия ичидаги анклав, Бельгия чегарасидан 5 километрда жойлашган. Унинг ҳудудида эса «иккинчи тартибдаги» Голландия анклавлари жойлашган. Шаҳарнинг Голландия қисми Барле-Нассау деган номга эга.
Голландия-Бельгия чегараси бу ерда шунчалик қизиқ шаклга эгаки, у ҳеч қандай дарёлар ёки табиий тўсиқларга қарамайди, бироқ ҳар доим ҳам кўчалар бўйлаб ўтмайди: уйларни турли қисмларга ажратади, кўча ўртаси, боғлар ёки уйнинг ичида кескин бурилишлар қилади.
Мана уй, бу ерда чап томондаги кириш қисми – Голландияда, ўнг томондагиси – Бельгияда. Қайси подъезда қайси мамлакатда эканини тушуниш учун, рақамлар турли рангга эга: қизил-оқ-кўк – Голландияда ва қора-сариқ-қизил – Бельгияда.