Путин тайгада қандай дам олди?
https://parstoday.ir/uz/news/world-i38127-Путин_тайгада_қандай_дам_олди
Россия президенти Владимир Путин МДҲ саммитида иштирок этиб ортга қайтаётганда Хакасияда тўхтаб ўтган. У 29 сентябрь, шанба куни тайгада ҳордиқ чиқарган. Бу ҳақда Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилган. 
(last modified 2021-09-20T14:57:20+00:00 )
октябр 01, 2018 07:01 Asia/Tashkent
  • Путин тайгада қандай дам олди?

Россия президенти Владимир Путин МДҲ саммитида иштирок этиб ортга қайтаётганда Хакасияда тўхтаб ўтган. У 29 сентябрь, шанба куни тайгада ҳордиқ чиқарган. Бу ҳақда Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилган. 

Песков Путин тайгада айнан нима билан машғул бўлганини айтмаган. Россия етакчиси 29 сентябрда у ердан Сочига парвоз қилган ва “Формула-1” автопойгасининг Россиядаги босқичини томоша қилиб, босқич ғолиби, британиялик Льюис Ҳэмилтонни  мукофотлаган. 

Августда Путин Сибирда дам олганди.  У Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу, ФХХ директори Александр Бортников билан бирга Тувага борган ва дарё бўйлаб қайиқда сузган, тоғларда сайр қилган, резавор мевалар терган ва ёввойи буғуларни кузатган.