Стартга 100 кун қолганда, Абу Даби шаҳрида тескари соат ўрнатилди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i38250-Стартга_100_кун_қолганда_Абу_Даби_шаҳрида_тескари_соат_ўрнатилди
27 сентябрь куни бирлашган Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида футбол бўйича Осиё Кубоги – 2019 мусобақасига бағишланган семинар ўз ишини бошлагани ҳамда ушбу семинарда Осиё Кубогида иштирок этувчи барча терма жамоаларнинг вакиллари иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик.
(last modified 2018-10-03T15:26:55+00:00 )
октябр 03, 2018 20:23 Asia/Tashkent
  • Стартга 100 кун қолганда, Абу Даби шаҳрида тескари соат ўрнатилди

27 сентябрь куни бирлашган Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида футбол бўйича Осиё Кубоги – 2019 мусобақасига бағишланган семинар ўз ишини бошлагани ҳамда ушбу семинарда Осиё Кубогида иштирок этувчи барча терма жамоаларнинг вакиллари иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Абу Даби шаҳридаги Шайх Зайд спорт мажмуасида Осиё кубоги бошланишига 100 кун қолганлиги муносабати билан, тескари ҳисобни кўрсатувчи яъни мусобақа бошланишига неча кун қолганини кўрсатиб тескари айланувчи соат ўрнатилди ва у ишга туширилди.

Тадбирда Осиё футбол конфедерацияси Бош котиби Дато Виндсор Жон, БАА футбол ассоциацияси вакиллари, ташкилий қўмита раиси ва аъзолари ҳамда барча иштирокчи терма жамоаларнинг вакиллари иштирок этдилар.