Дори-дармон танқислиги сабабли фаластинда болалар ӯлими кӯпайган
(last modified Mon, 08 Oct 2018 16:15:14 GMT )
октябр 08, 2018 21:15 Asia/Tashkent
  • Дори-дармон танқислиги сабабли фаластинда болалар ӯлими кӯпайган

Ғазза бӯлгасидаги "Шифо" касалхонаси туғруқхона бӯлимининг бошлиғи дори-дармон етишмаслиги сабабли ойига 5-10 фаластинлик чақалоқ оламдан кӯз юммоқда, дея эълон қилди.

Фаластин ахборот Марказининг хабарига кӯра Ғазза бӯлгасидаги "Шифо" касалхонаси туғруқхона бӯлимининг бошлиғи Носир Булбул Ғазза бӯлгаси қамалда бӯлганлиги сабабли бу минтақадаги касалхоналарда дори, тиббиёт воситалари ва шифокор мутахассислар етишмаслигидан шикоят қилган. Унинг айтишича, нафас олиш органлари ва ӯпка муаммолари билан туғилган чақалоқлар сунъий нафас бериш ускунасининг йӯқлиги сабабли жон беришади.

Сионистик режим 2006 йилдан бери Ғазза бӯлгасини қамал қилиб, бу минтақага ёқилғи, озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон воситалари олиб кирилишини таъқиқлаб қӯйган.