Трамп: Демократлар Россия билан тил бириктирган
-
Трамп: Демократлар Россия билан тил бириктирган
Америка қўшма штатлари президенти демократларни АҚШда 2016 йилги президент сайловларида рус билан тил бириктишда айблади.
Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп душанба кунги чиқишида демократларни Россия билан 2016 йилги президент сайловларида тил бириктишда айблади ва олдинги давлат Москвага қарши ҳеч қандай чоралар кўрмаган деб таъкидлади.
Шунингдек, Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трамп Нью-Йорк таймз рўзномасининг, унинг солиқ тўлашдаги қонубузарлик ишлари ҳақида тарқатган хабарига муносабат билдирмаслигини айтди.
Демократлар ҳар доим Трампнинг АҚШдаги 2016 йилги президентлик сайловлари арафасида Россия билан тил бириктиришда айблаб келишади.
Нью-Йорк Таймз рўзномаси ҳам ўтган ҳафтада Доналд Трамп ва унинг оиласининг солиққа оид қонунбузарликларини фош этиб хабар тарқатди.
Нью-Йорк таймзнинг ёзишича, Трампнинг бойлиги ноқонуний тарзда ортирилган бўлиб, у 1990 йилларда ўз бойликларини кўпайтириш мақсадида шубҳали солиқ ҳийларидан фойдаланган.