Трамп АҚШ "душман"лари ва "дўст"ларини танқид қилди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i38546-Трамп_АҚШ_душман_лари_ва_дўст_ларини_танқид_қилди
2017 йилнинг январида Дональд Трампни АҚШ ҳукуматига келишидан бери унинг сиёсатлари ва ҳатти- ҳаракати туфайли халқаро майдонида бўҳронлар ва кескинликлар яна авж олди.
(last modified 2018-10-11T06:52:13+00:00 )
октябр 11, 2018 11:52 Asia/Tashkent
  • Трамп
    Трамп

2017 йилнинг январида Дональд Трампни АҚШ ҳукуматига келишидан бери унинг сиёсатлари ва ҳатти- ҳаракати туфайли халқаро майдонида бўҳронлар ва кескинликлар яна авж олди.

Дональд Трамп бир неча маротаба ўз таъбири билан  АҚШ душманлари ва дўстларини қаттиқ танқид остига олган. Шу сабабдан  Шарқий Осиё ва Атлантика океанининг икки томонидаги  давлатлар ва АҚШ ўртасидаги алоқалар тобора совуқлашиб бормоқда.

Бундан ташқари Трампнинг АҚШни халқаро келишувлар ва битимлардан чиқариши  минтақа ва халқаро миқёсида кўп муаммолар ва кескинликларга олиб келган.

АҚШ президенти бирёқлама сиёсатлари ва золимона ҳатти-ҳаракатлари билан бошқа мамлакатларни   ўз истак- хоҳишлари ва сиёсатларини қабул қилишга мажбурлашга уринмоқда.

Франциялик тадқиқотчи Мари Сесил Нов ҳам Трамп сиёсатлари ёлғончилик, бошқаларни қоралаш ҳамда унинг  ўз шахсиятидан келиб чиққан зўравонликка асосланган сиёсатдир деб хулоса қилмоқда.

Трамп АҚШнинг Аёва штати шаҳарларидан биридаги сайлов тўплашувида сўзлаган нутқида Вашингтон давлатининг бошқа мамлакатлар қаршисида олиб бораётган сиёсатига тўхталиб, ўз таъбири билан АҚШга "дўст" ва душман бўлган давтлатларга нисбатан танқидий сўзлар айтди.

Трапм шунингдек Европа Иттифоқи, НАТО, Германия, Хитой, Япония, Жанубий Корея ,Шимолий Корея, Саудия Арабистони ва Эрон қаршисидаги ўз давлатининг позициясига ишора қилар экан,  ҳозирги давлатнинг сиёсатлари туфайли барча мамлакатлар АҚШга катта ҳурмат ва эҳтиром билан қарашмоқда деб иддао қилди.

АҚШ президенти ўз сўзларида Европа мамлакатларининг "ҳимоя қилишга қаратилган сиёсатлар"ини танқид қилар экан, Европа Иттифоқи афтида яхши ва чиройли назарга ташлансада аммо жуда раҳмсиздир ва бу Иттифоқ  биздан фойда олиши учун ташкил этилган деб таъкидлади.

Трапм  яна бир бор Хитойга қарши  оғзаки ҳужум қилди. У дедики  икки давлат ўртасида иқтисодий алоқалар давомидаги "ноинсофлик" муносабатларда  Пекин давлати Вашингтоннинг миллионлаб доллар пулларини ўзлаштирди, аммо  мен президент бўлганимдан бери ушбу жараён бутунлай ўзгарди.

Трапм Япония ва Жанубий Корея давлатларини ҳам қаттиқ танқид қилиб, АҚШ бу мамлакатларни ҳимоя қилмоқда аммо Япония ўз манфааталари йўлида АҚШдан фойдаланиб келмоқда деб таъкидлади.

Дональд Трапм ўз сўзларида  Саудия Арабистони АҚШга пул тўлаш керак,  биз пул ва бошқа имтиёзлар эвазида бой мамлакатлар хавфсизлигини таъминламоқдамиз деб айтди. 

АҚШ президенти сўзларининг бошқа қисми Эронга қаратилганди. У Вашингон давлатининг Эронга қарши позициялари ҳамда Баржом ядровий келишивудан чиққанлигини яна бир бор қўллаб -қувватлади.

 Трамп дедики  мен президент бўлганимдан олдин Эрон 12 дақиқа  ичида бутун Ўрта Шарқни эгаллаш қудратига эга эди ва бу минтақани ўз назоратига олиши ҳам мумкин эди.

 Трапм айни пайтда  АҚШ тарихидаги энг кучли армияни ташкил қилишга ҳаракат қилаётганини айтди.

Трапмнинг иддаолари уни бутун жаҳонни АҚШ олдида қарздор сифатида тасавур қилишини кўрсатмоқда.

Трампнинг қарашича  дунёнинг бир қисми масалан Хитой ва Европа  ўз манфаатлари йўлида АҚШдан фойдланмоқда ва бошқа бир қисми  яъни  Вашингтоннинг минтақадаги  иттифоқчилари  -бўлган Япония, Жанубий Корея ва Саудия Арабиистони  бепул ёрдам олишга одатланиб қолишган.

Айтиш жоиздирким,Трапм Эронга қарши асоссиз идаоларини такрорлаши билан  минтақада Эронбадбинлик сиёссатини кенгайтиришга уринмоқда.