Европа давлатларининг раҳбарлари миллатчилик ва ӯзгаларга нисбатан нафратланиш жараёнининг кенгайишидан хавотирдалар
Ӯзининг узоқ тарихига қарамасдан, Европа Иттифоқи сӯнгги бир неча йил ичида катта қийинчиликларга дуч келди.
Ӯзининг узоқ тарихига қарамасдан, Европа Иттифоқи сӯнгги бир неча йил ичида катта қийинчиликларга дуч келди.
Европа Иттифоқининг ижтимоий соҳада юзага келган энг муҳим тизимли муаммоларидан бири, бу Иттифоқнинг юқори лавозимли мулозимларининг ташвишларига сабаб бӯлган экстремистик партиялар ва ҳаракатларнинг ортиб бориши, уларнинг Европа Парламентига киришлари ва бу партияларнинг бошида популист (омма фикр-қарашларини катта қилиб кӯрсатиб, машҳурликка интилган) сиёсатчиларнинг ҳозир бӯлишларидир.
Ҳақиқатдан ҳам, Европа Иттифоқининг йӯналишига зид равишда, Европа мамлакатлари яқинлашувини мустаҳкамлаш ӯрнига баъзи мамлакатларда миллатчилик ва ӯзгаларга нисбатан бадбинлик жараёни авж олгани кузатилмоқда.
Бу партиялар хорижий терроризмга, хусусан, мусулмон иммигрантларнингкириб келишига қаршилик кӯрсатишга интилишади ва бу борада антисемитизм уларнинг умумий хусусиятлари ҳисобланади.
Сӯнгги бир неча йил ичида ӯнг қанот партиялари Австрия, Италия, Германия, Чехия, Венгрия ва яқинда Швеция каби мамлакатларда ӯтказилган Парламент сайловларида катта ғалаба қозонишди.
Бу масала эса Европа Иттифоқи юқори мартабали мулозимларининг хавотирларини кучайтирган.
Шу муносабат билан Авсртия, Германия ва Словакия президентлари сайловдан сӯнг Европанинг келажаги бӯйича Вена шаҳрида бӯлиб ӯтган йиғилишда иштирок этишди ва бу имкониятлардан фойдаланиб, экстремистик миллатчилик ва популизмга қарши чиқдилар.
Германия президенти Франк Валтер Штайнмайер Европада сӯнгги 12 ойда вазият яхшиланганини ва Европа Иттифоқи аъзо давлатлар ички сиёсатдаги можароларни ҳал қилиш учун восита бӯлиб келганини айтди.
Унинг фикрига кӯра, иқтисодий муаммоларни миллатчиликка қайтариш йӯли билан ҳал қилиш, бу болаларча соддаликдан бошқа нарса эмас..
Словакия президенти Андрей Киск эса “Европа Иттифоқи ӯзи муаммо эмас, балки Европадаги муаммоларни ҳал қилиш учун ташкил этилган”, - деган ақидани илгари суради.
У Европада миллатчилик ва ӯзгаларга нафратланиш жараёнига қарши огоҳлантирди ва мисол унвонида Словакия ва Австрияда кӯрилган белги плакатларга ишора этди ва уларда шундай ёзилган эди: Брюссельни тӯхтатинглар!
Европа Иттифоқи юқори лавозимлари миллатчилик ва ӯзгаларга нисбатан бадбинлик жараёнлар фаолиятининг кенгайишидан хавотирдалар.