Арабистоннинг мухолифатдаги журналиcти тақдирига оид янги маълумотлар
https://parstoday.ir/uz/news/world-i38591-Арабистоннинг_мухолифатдаги_журналиcти_тақдирига_оид_янги_маълумотлар
Туркия Хавфсизлик хизмати Арабистоннинг мухолифатдаги журналиcти Жамол Хошақжи тақдирига оид янги маълумотларни қӯлга киритганини маълум қилди.
(last modified 2021-09-20T14:57:20+00:00 )
октябр 13, 2018 10:50 Asia/Tashkent
  • Арабистоннинг мухолифатдаги журналиcти тақдирига оид янги маълумотлар

Туркия Хавфсизлик хизмати Арабистоннинг мухолифатдаги журналиcти Жамол Хошақжи тақдирига оид янги маълумотларни қӯлга киритганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабарига кӯра,  Туркия Хавфсизлик органларининг айтишича  Арабистоннинг мухолифатдаги журналиcти Жамол Хошақжи бу мамлакатнинг Истамбулдаги элчихонасига киришидан олдин соатига жойлаштирилган овоз ёзиш қурилмасини фаоллаштирган.

CNN телеканали ҳам Туркиянинг хавфсизлик хизматлари қӯлида Арабистоннинг мухолифатдаги журналиcти Жамол Хошақжининг бу мамлакатнинг  Истамбулдаги элчихонасида қатл қилинганлиги ҳақидаги даҳшатли овоз ҳамда видеотасвирлар мавжудлиги ҳақида хабар тарқатган. 

Жамол Хошақжи Саудия Арабистони бош консуллигига 2 октябрь куни  ҳужжатларни расмийлаштириш учун қаллиғи билан бирга келган, бироқ консуллик биносидан қайтиб чиқмаган.