Европа ва Осиё мамлакатлари етакчилари Эрон ядровий келишувини қўллаб-қувватлашди
(last modified Sat, 20 Oct 2018 06:31:13 GMT )
октябр 20, 2018 11:31 Asia/Tashkent
  • Европа ва Осиё мамлакатлари етакчилари Эрон ядровий келишувини қўллаб-қувватлашди
    Европа ва Осиё мамлакатлари етакчилари Эрон ядровий келишувини қўллаб-қувватлашди

Осиё малакатлари ва Европа иттифоқи раҳбарлари жума куни Парижда бўлиб ўтган йиғилишда ядровий келишувни ҳимоя қилишларини таъкидлаб, уни манфаатли ва таъсирли битим деб аташди

Осиё мамлакатлари ва европа иттифоқи етакчилари Париждаги йиғилишда Эрон ядровий келишуви доирасидаги "Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури"ни қўллаб-қувватлаб, ушбу халқаро келишувга содиқ эканликларини таъкидлашди.

Ассошейтд пресс хабарига кўра, Осиё малакатлари ва Европа иттифоқи раҳбарлари жума куни Парижда бўлиб ўтган йиғилишда ядровий келишувни ҳимоя қилишларини таъкидлаб, уни манфаатли ва таъсирли битим деб аташди. 

Европа иттифоқи ташқи сиёсатининг масъули Федерико Могерени ҳам Осиё ва Европа мамлакатларининг мазкур 12-саммити доирасидаги чиқишида шундай айтдики, ушбу йиғилишдаги Осиё мамлакатларининг Эрон ядровий келишуви бўйича тутган позициялари Европа билан бир хилдир. 

Федерико Могерени  Европа иттифоқининг Эрон билан молия- солиқ бўйича махсус механизмнинг барпо этиш учун олиб бораётган саъй-ҳааркатларига ишора қилиб, шундай айтдики, мени ишончим комилки, Европа иттифоқига аъзо давлатлар келгуси ҳафталарда ҳам ушбу саъй-ҳаракатларини давом эттиради.