Халқаро Амнистия ташкилоти: Қошиқчининг ӯлдирилиши ҳақида Риёзнинг текширувлари ишончли эмас
Халқаро Амнистия ташкилоти Саудия Арабистони режимининг танқидчиси бӯлган журналист Жамол Қошиқчининг ӯлдирилиши масаласида бу режим ӯзини оқлашга уринаётганини танқид қилди.
Эрон телерадио компанияси тарқатган хабарга кӯра Халқаро Амнистия ташкилоти Саудия Арабистони режимининг танқидчиси бӯлган журналист Жамол Қошиқчининг ӯлдирилиши масаласида Риёз режими ӯзини оқлашга уринаётганини таъкидлаб, илова қилди: Бу масала мустақил тадқиқотчилар томонидан ӯрганиб чиқилиши лозим. Зеро, Саудия ӯтказган текширув натижалари эътиборга лойиқ эмас. Бу режим даҳшатли бир террорчилик амалиётини хаспӯшлашга ҳаракат қиляпти.
Бу халқаро ташкилот Арабистондан мустақил экспертлар халқаро мезонларга асосланган тадқиқотларни ӯтказиш орқали ӯлдирилиши усулларини аниқлашлари учун жасад яширилган жойни кӯрсатишини талаб қилди.